Ссылки доступа

Ливан ва Иордания расмийлари Тенгиздаги можародан сўнг фуқаролар репатриация қилинганини маълум қилди


Ливаннинг давлатга тегишли National News Agency ахборот агентлиги тарқатган хабарга қараганда, Тенгиз конида юз берган можародан сўнг Қозоғистондан мамлакатга 126 фуқаро қайтиб келди.

Агентлик хабарига кўра, булар Тенгиз конида фаолият юритувчи «Тенгизшевройл» компаниясининг пудратчиси бўлмиш Consolidated Contractors компаниясининг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларидир. Агентлик баёнотига қараганда улар 2 июль куни келишган.

Иордания ташқи ишлар ва хорижликлар ишлари бўйича вазирлик сайтидаги хабарга кўра, мамлакатга Тенгизда ишловчи 107 кишидан 40 нафари қайтиш истагини билдирган.

29 июн куни Тенгиз конида юз берган тартибсизликлар оқибатида, «Тенгизшевройл» маълумотига кўра, камида 40 киши жароҳат олди. Жароҳат олганларнинг қайси давлат фуқаролари экани айтилмаяпти.

Ҳодиса маҳаллий ва хорижий ишчилар ўртасида бўлиб ўтди. Қозоғистон расмийлари можаро ҳақида бир бирига зид бўлган маълумотларни тарқатмоқда, улар можарони “маиший” ёки “шахслар ўртасидаги” низо деб атамоқда, маълум қилинишича низо ССЕРнинг хорижий ходими томонидан WhatsApp'га жойлаштирилган сурат оқибатида келиб чиққан, бу суратни маҳаллий ходимлар ўзларига нисбатан ҳақорат дея қабул қилишган.

Азаттиқнинг Тенгиздаги манбасининг ҳодиса юз берган куни маълум қилишича, юз берган ҳодисанинг асл сабаби меҳнат шароитларининг тенг тақсимланмаганидадир.

ИИВ маълумотига кўра, «асосий бир гумондор» қўлга олинди, бир неча кишига нисбатан «тергов чоралари олиб борилмоқда».

XS
SM
MD
LG