Ссылки доступа

Атамбаев тарафдорлари ўз талаблари бажарилиши учун президентга икки ой муҳлат беришди


Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари томонидан амалдаги ҳукумат олиб бораётган сиёсатга қарши бўлиб ўтган митинг якунида резолюция қабул қилинди.

Норозилик акцияси иштирокчиларининг таъкидлашича, Сооронбай Жээнбековнинг президент сифатидаги ҳаракатлари 2017 йилги сайловлар вақтида берган ваъдаларига мос тушмаяпти.

«Қонун тўғрисида баландпарвоз баёнотлар бериш билан бир вақтда мамлакатда қонунсизлик ҳукм сурмоқда; алдов ва ёлғон давлат сиёсатининг инструментига айланди. Фуқаролар ҳуқуқи топталмоқда, инсон қадр-қиммати ҳеч нарсага ярамай қолди ва қадр қиммат хурмат қилинмайдиган даражага тушиб қолди. Мамлакатда амалда Жээнбеков-Матраимовларнинг оилавий-клан режими қарор топди», - дейилади резолюцияда.

Талаблар орасида қонунсизликка барҳам бериш, зудлик билан ҳукумат истеъфоси ва халқ ишончи ҳукуматини шакллантириш, зудлик билан ҳуқуқ тартибот идоралари - МХДҚ, Бош прокуратура ва ИИВ раҳбарларини алмаштириш, сиёсий маҳбусларни озод қилиш бор.

Агар мазкур талаблар икки ой муддатда бажарилмайдиган бўлса, у ҳолда Халқ штабига бутун мамлакат бўйлаб президент Сооронбай Жээнбеков истеъфоси ва парламентни тарқатиб юбориш талаби билан оммавий норозилик акцияларини уюштириш топширилади.

XS
SM
MD
LG