Ссылки доступа

Жиззахда 12 яшар қиз ўз жонига қасд қилди. Онаси мактабни айбламоқда


1 июнь куни Жиззах вилоят, Зомин туман, Даштобод шаҳридаги 50-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Эъзозахон Сиддиқова, онасининг айтишича, ўз жонига қасд қилган. Онаси фикрича, қиз ўз жонига синф раҳбари яккалаб қўйгани учун қасд қилган.

Зомин туманидаги Даштобод шаҳрида 50-умумтаълим мактабининг 6 “д” синфида ўқийдиган 12 яшар қизи Эъзозахон Сиддиқова 1 июнь кечаси кўп миқдордаги дори ичиб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда қизчанинг онаси 48 яшар Шаҳодат Ҳайдарованинг хабар қилди. Унинг айтишича, ўша куни фожиа содир бўлмасдан аввал уни уйидан ички ишлар бўлимига олиб кетишган эди.

– Мактаб раҳбарлари менинг устимдан “бизнинг боламизни ўлдиришга аҳд қилди” деб туҳмат қилган экан. ИИБ бошлиғи мен билан суҳбатлашиб, сизга туҳмат уюштирилибди, мен жиноят аломатларини кўрмаяпман, деб жавоб берди. Қизим мени милиция ходимлари олиб кетишганини кўрган эди. Уйга келсам болаларим уйғоқ...Ўша кечаси қизим мен сабаб онамни энди қамашади деб ўйлаб, менинг уйқу доримдан беш-олтитасини ичган экан. Эрталаб столнинг устида дорининг бўш қутичаси турганини кўриб қўрқиб кетдим, югуриб бориб қарасам, қизимнинг оғзи қийшайиб, кўзининг оқи кўриниб қопти. Қўшнининг машинасида дўхтирга олиб бордик. У ерда ичини ювишди ва бир ҳафта касалхонада ётиб чиқди, деди Шаҳодат Ҳайдарова.

Онанинг айтишича, қизининг ўз жонига қасд қилишига унинг синф раҳбари Раъно Қодированинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган.

50-мактабнинг исми сир қолишини сўраган психологларидан бирининг айтишича, у Эъзозахон Сиддиқова билан суҳбатлашганда, ҳақиқатан ҳам ўқувчи қиз уни синф раҳбари яккалаб қўйганини, ҳамма нарсадан кўнгли совиб мактабга боргиси келмаганини айтган. Психологнинг айтишича, бола уч ой давомида мактабга келмагани ҳақида на синф раҳбари, на мактаб раҳбарияти уларга хабар берган.

50-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Раъно Қодирова ўқувчисининг ўз жонига қасд қилишига унинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлганини инкор қилди.

Зомин тумани халқ таълими бўлими Эъзозахон Сиддиқованинг ўз жонига қасд қилганини тасдиқлар экан, бунинг учун синф раҳбари жазоланганини айтди.

XS
SM
MD
LG