Ссылки доступа

Теҳрон уранни тўйинтириш миқдорини ошириш билан таҳдид қилмоқда (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Теҳрон уранни тўйинтириш миқдорини ошириш билан таҳдид қилмоқда. Агар ядровий дастур бўйича битимни имзолаган давлатлар зиммасига олинган мажбуриятларни бажаришга қайтмасалар, Эрон уранни тўйинтириш миқдорини ошира бошлайди. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний баёнот берди. Руҳонийга кўра, агар АҚШ битим шартларига риоя қила бошласа, Теҳрон ҳам риоя қила бошлайди. Вашингтон мазкур битимдан 2018 йил майида чиққан. (ўзбек тилида видео)

- Болалар уйи тарбияланувчилари: Биз алоҳида квартира сўраяпмиз, аммо бизга рад жавоби беришяпти. 31-сонли болалар уйи собиқ тарбияланувчилари бўлган опа-сингилнинг ëзишича¸ уларга 2010 йилда давлат томонидан 32 метр квадратли квартира берилган. Квартира берилган пайтда унда на дераза бўлган на эшик. Опа-сингиллар кейинчалик алоҳида квартира учун навбатга қўйилган¸ лекин 2019 йилда навбатдан олиб ташланган. (ўзбек тилида видео)

- Германия Facebook тармоғига 2 миллион евро жарима солди. ГФР расмийлари ўзларини "чалғитган" Facebook ижтимоий тармоғига 2 миллион евро миқдорида жарима солди. Тармоқ ноқонуний контент юзасидан шикоятлар статистикасини атайлаб камайтириб кўрсатганликда айбланмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Иркутскдаги тошқинда нобуд бўлганлар сони 18 нафарга етди. Россиянинг Иркутск вилоятида рўй берган кучли тошқин натижасида қурбон бўлган сони 18 нафарга етди. ФВВ маълумотига кўра, табиий офат туфайли 1300 дан зиёд киши тан жароҳати олган, 17 киши эса бедарак йўқолган. (ўзбек тилида видео)

- "Докторлар, ҳокимлар менга ёрдам бермайди. Сиз ёрдам беришингизни сўрайман, президент бобо!". 10 йил олдин юролмай қолган ногирон Нигина ҳоким ва докторлардан умидини узганини кўрсатиб, президент Мирзиёевдан ёрдам сўрамоқда. 13 йилда илк бор ёрдам сўраганини айтган Нигинанинг онасига кўра, маҳаллий ҳокимият у ва унинг ногирон қизини сарсон қилди. (ўзбек тилида видео)

- "Биз яшамаяпмиз¸ биз шунчаки мавжудмиз холос". Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасида яшовчи турғунларга кўра¸ улар яшайдиган ҳудудда яшаш шароити оғир¸ сув босими жуда паст лекин маҳаллага қўшни ресторанда эса шаршара ишлаб турибди. (ўзбек тилида видео)

- Намойишчи: "Дамасларни тақиқлади. Бола-чақамиз оч қолмоқда!". Термиз шаҳарида "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланиши ортидан ишсиз қолган юзлаб ҳайдовчи 2 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги олдида норозиликка тўпланди.

- Қийноққа тутилганини иддао қилган маҳкум ўз баданини тилиб ташлади. Безорилик айби билан жазо ўтаëтган Шерзод Усмонов Тошкент вилояти Бўка туманидаги 43-сон манзил-колония тартибот хизмати ходимларини уни қийноққа солганликда айблади. 22 яшар Шерзод ўз дўстига видео хабар йўллаб, колония ходимлари босимларига исëн қилиб¸ ўз баданини тилиб ташлаганини иддао қилади. (ўзбек тилида видео)

- Кредит олиб спорт зали очган ëш тадбиркор президентдан ëрдам сўрамоқда. Боëвут туманида кредит олиб тадбиркорликни бошлаган ва спорт зали очган ëш тадбиркор Сардор Амировнинг ëзишича¸ ҳозирги кунда спорт залида свет йўқлиги туфайли шуғулланаëтган болалар сони камайиб кетмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Хоразмдаги Туркман маданий марказида дизайнерлар кўргазмаси бўлди. (фотогалерея)

- Тошкент марказида илк бор картинг ва дрифтинг бӯйича мусобақа ӯтказилди. (ўзбек тилида видео)

- Аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлди. Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" болалар истироҳат боғида аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 яшар қиз ҳалок бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Самарқанднинг Қорасув массиви турғунлари уйлар нархи оширилганидан норози. Самарқанд шаҳри Қорасув массивида намунали арзон уй-жой олганлар уйлар нархи дастлабки тўловдан қимматлатилганидан норози. Вилоят ҳокими уйлар нархини тушириш ваколатига кирмаслигини¸ нархлар республика миқëсида кўтарилганини айтган. (ўзбек тилида видео)

- Тоштурмада маҳбусни ургани учун жазоланган нозирлар ҳукмдан норози. Халқ орасида “Тоштурма” дейиладиган Жазони ижро этиш Бош Бошқармасига қарашли биринчи тергов ҳибсхонасида маҳбусни резина таëқча билан урганликда айбланган икки сафдор суд ҳукми билан икки йилга ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди. Айбланувчилар ҳукмдан норози. Суд ҳукмининг нусхаси Озодликда бор. (ўзбек тилида видео)

- "Мачит очилишига кафолат хати бермаëтган ҳоким мачитни таъмирлаган ҳомий билан қизиқмоқда". Фарғона вилояти Бувайда тумани Янгиқадам қишлоғилик турғунларнинг ëзишича¸ қишлоқда таъмирдан чиқарилган мачит очилиши учун туман ҳокими кафолат хати бермаяпти ва қишлоқ қариялари 8 километр узоқликдаги мачитга қатнашга қийналмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Алдаб уйлари бузилган риштонликлар президентдан ëрдам сўрамоқда. Фарғона вилояти Риштон тумани Фарғона кўчасида яшовчи турғунларнинг ëзишича¸ ҳокимият уларни алдаб уйларини бузган ва компенсация сифатида 10 миллион сўмдан пул берган. (ўзбек тилида видео)

- МОда хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан Россия қуролли кучларининг жанговар ҳозирлиги текширилмоқда. Марказий Россияда кутилмаганда қуролли кучлар жанговар ҳозирлиги текширила бошлади. Бу ҳақда фармонни президент Владимир Путин имзолаган. (ўзбек тилида видео)

- "Бизни огоҳлантирмасдан¸ халқни норози қилиб уйларимизни бузишяпти". Тошкент тумани Келес йўли кўчасида яшовчи турғунларнинг ëзишича¸ улар яшаëтган уйларни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташлашмоқда. Уларга кўра¸ уйларнинг ўлчови олинмаган ва баҳоланмаган. Уйи бузилаëтган кўпчилик аëлларнинг қон босими ошиб¸ доктор чақиртирилган. (ўзбек тилида видео)

- Яқинда томидан чакки ўтиб, сув босган Тошкент халқаро аэропорти энди тунда светсиз қолди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 23 июндан 24 га ўтар кечаси 40-45 минут чамаси электр бўлмади. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган аэропорт йўловчиларининг айтишича¸ тунги соат 3 ларда Ўзбекистоннинг бош ҳаво дарвозаси бўлган бино қоронғуликка чўмган ва “катта тўполон" юзага чиққан. (ўзбек тилида видео)

XS
SM
MD
LG