Ссылки доступа

Истанбулда гиёҳванд модда сотгани учун Туркманистон фуқароси бўлмиш аёл ҳибсга олинди


Истанбулда полиция паркда гиёҳванд модда сотган туркманистонлик аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда турк медиаси маълум қилди.

Haberler.com нашрининг хабар қилишича, турк полицияси Гулран К. исмли Туркманистон фуқароси бўлмиш аёлнинг ёнидан кунгабоқар пистаси дея қадоқланган героин ва метамфетаминни топган.

«Турк полициясига Ичеренкей мавзеидаги Аташехир туманида «Ҳузур Хўжа» кўчасидаги паркда аёл гиёҳванд модда сотаётгани ҳақида маълумот келиб тушди. Полиция мазкур манзилга етиб келганида ҳақиқатан ҳам Туркманистондан келган аёл наркотик сотаётганини устидан чиқди. Аёлнинг кунгабоқар пистаси номи остида қадоқланган халтасидан 5,3 грамм героин ва 0,7 г метамфетамин моддаси топилди», -дея хабар беради нашр.

Аёлнинг хонадони тинтув қилинганида 107,9 г героин, таркибида наркотик модда бўлган 40 та таблетка ва гиёҳванд моддалар савдосидан топилган 37 АҚШ доллари миқдоридаги 210 турк лираси кўринишидаги пуллар топилди.

Топилган далиллардан ташқари электр торози, 30 см пичоқ - 1 дона, 2 та тўппонча, ва унга 11 патрон ва бошқа қуролга мўлжалланган 30 та патрон топилди.

Аёл наркотик сотганлиги учун ҳибсга олинди ва қамоқхонага юборилди.

XS
SM
MD
LG