Ссылки доступа

Бишкек марказида калтакланган Нигерия фуқароси вафот этди


Бишкекда 2 июль куни Марказий унверсал магазини олдида калтакланган Нигерия фуқароси 5 июлга ўтар кечаси вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг қариндошлари, шунингдек Қирғизистон ОАВ маълум қилди.

Исми шарифи айтилмаётган калтакланган ажнабий ҳужумдан сўнг оғир аҳволода Миллий госпиталга олиб келинган, ҳамда реанимация бўлимига ётқизилган эди. Шифокорлар унинг комада эканини айтишганди.

Милиция томонидан “Соғлиққа оғир жароҳат етказиш” моддаси бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. 3 июл куни жиноий милиция хизмати ходимлари гумондор -1997 йилда Чуй вилоятида туғилган фуқорони ушлади.

Қирғизистон бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев ички ишлар вазирига Нигерия фуқоросини калтаклаган айбдорни топишни, жамоат жойларида тартиб ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида барча бўлинмаларда, жумладан туристик милиция ишини фаоллаштиришни топширди.

XS
SM
MD
LG