Ссылки доступа

Гулнора Каримова миллионлари у озодликка чиқмагунча Ўзбекистонга қайтмаслиги мумкин (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Гулнора Каримова миллионлари у озодликка чиқмагунча Ўзбекистонга қайтмаслиги мумкин. OzodLive - ҳафтанинг энг муҳим хабарлари. Гулнора Каримова миллионлари у озодликка чиқмагунча Ўзбекистонга қайтмаслиги мумкин; Ортиқхўжаевнинг Комсомол кўлини кўмдиргани ҳақидаги хабар янги эътирозларга сабаб бўлди. (видео)

- Хоразмда насослар электрдан узилиши оқибатида шоли майдонлари қуриб қолди. Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 300га яқин фермернинг 3 минг гектар ерга экилган шолиси сувсизликдан қуриб қолган. Бу ҳақда озодликка маълумот жўнатган янгибозорлик фермернинг иддао қилишича¸ туман ҳокимлиги шолига сув берадиган насослар электрини ўчиргани ортидан шоли сувсиз қолган. (видео)

- Қирғизистон: Атамбаевнинг тарафдорлари амалдаги ҳукуматга ультиматум қўйди. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари 3 июль куни Бишкекда бўлиб ўтган митинг якунида резолюция қабул қилди. Митингчилар амалдаги ҳукумат олдига қатор талаблар қўйиб, мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда оммавий норозилик акциялари бошлаш билан таҳдид қилдилар. Митингда, кузатувчилар тахминича, 3000 чоғли одам қатнашди. (ўзбек тилида видео)

- Теҳрон уранни тўйинтириш миқдорини ошириш билан таҳдид қилмоқда. Агар ядровий дастур бўйича битимни имзолаган давлатлар зиммасига олинган мажбуриятларни бажаришга қайтмасалар, Эрон уранни тўйинтириш миқдорини ошира бошлайди. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний баёнот берди. Руҳонийга кўра, агар АҚШ битим шартларига риоя қила бошласа, Теҳрон ҳам риоя қила бошлайди. Вашингтон мазкур битимдан 2018 йил майида чиққан. (ўзбек тилида видео)

- Болалар уйи тарбияланувчилари: Биз алоҳида квартира сўраяпмиз, аммо бизга рад жавоби беришяпти. 31-сонли болалар уйи собиқ тарбияланувчилари бўлган опа-сингилнинг ëзишича¸ уларга 2010 йилда давлат томонидан 32 метр квадратли квартира берилган. Квартира берилган пайтда унда на дераза бўлган на эшик. Опа-сингиллар кейинчалик алоҳида квартира учун навбатга қўйилган¸ лекин 2019 йилда навбатдан олиб ташланган. (ўзбек тилида видео)

- Германия Facebook тармоғига 2 миллион евро жарима солди. ГФР расмийлари ўзларини "чалғитган" Facebook ижтимоий тармоғига 2 миллион евро миқдорида жарима солди. Тармоқ ноқонуний контент юзасидан шикоятлар статистикасини атайлаб камайтириб кўрсатганликда айбланмоқда. (ўзбек тилида видео)

- "Докторлар, ҳокимлар менга ёрдам бермайди. Сиз ёрдам беришингизни сўрайман, президент бобо!". 10 йил олдин юролмай қолган ногирон Нигина ҳоким ва докторлардан умидини узганини кўрсатиб, президент Мирзиёевдан ёрдам сўрамоқда. 13 йилда илк бор ёрдам сўраганини айтган Нигинанинг онасига кўра, маҳаллий ҳокимият у ва унинг ногирон қизини сарсон қилди. (ўзбек тилида видео)

- "Биз яшамаяпмиз¸ биз шунчаки мавжудмиз холос". Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасида яшовчи турғунларга кўра¸ улар яшайдиган ҳудудда яшаш шароити оғир¸ сув босими жуда паст лекин маҳаллага қўшни ресторанда эса шаршара ишлаб турибди. (ўзбек тилида видео)

- Намойишчи: "Дамасларни тақиқлади. Бола-чақамиз оч қолмоқда!". Термиз шаҳарида "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланиши ортидан ишсиз қолган юзлаб ҳайдовчи 2 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги олдида норозиликка тўпланди.

- Қийноққа тутилганини иддао қилган маҳкум ўз баданини тилиб ташлади. Безорилик айби билан жазо ўтаëтган Шерзод Усмонов Тошкент вилояти Бўка туманидаги 43-сон манзил-колония тартибот хизмати ходимларини уни қийноққа солганликда айблади. 22 яшар Шерзод ўз дўстига видео хабар йўллаб, колония ходимлари босимларига исëн қилиб¸ ўз баданини тилиб ташлаганини иддао қилади. (ўзбек тилида видео)

- Кредит олиб спорт зали очган ëш тадбиркор президентдан ëрдам сўрамоқда. Боëвут туманида кредит олиб тадбиркорликни бошлаган ва спорт зали очган ëш тадбиркор Сардор Амировнинг ëзишича¸ ҳозирги кунда спорт залида свет йўқлиги туфайли шуғулланаëтган болалар сони камайиб кетмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Хоразмдаги Туркман маданий марказида дизайнерлар кўргазмаси бўлди. (фотогалерея)

- Тошкент марказида илк бор картинг ва дрифтинг бӯйича мусобақа ӯтказилди. (ўзбек тилида видео)

- Самарқанднинг Қорасув массиви турғунлари уйлар нархи оширилганидан норози. Самарқанд шаҳри Қорасув массивида намунали арзон уй-жой олганлар уйлар нархи дастлабки тўловдан қимматлатилганидан норози. Вилоят ҳокими уйлар нархини тушириш ваколатига кирмаслигини¸ нархлар республика миқëсида кўтарилганини айтган. (ўзбек тилида видео)

- Алдаб уйлари бузилган риштонликлар президентдан ëрдам сўрамоқда. Фарғона вилояти Риштон тумани Фарғона кўчасида яшовчи турғунларнинг ëзишича¸ ҳокимият уларни алдаб уйларини бузган ва компенсация сифатида 10 миллион сўмдан пул берган. (ўзбек тилида видео)

- "Бизни огоҳлантирмасдан¸ халқни норози қилиб уйларимизни бузишяпти". Тошкент тумани Келес йўли кўчасида яшовчи турғунларнинг ëзишича¸ улар яшаëтган уйларни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташлашмоқда. Уларга кўра¸ уйларнинг ўлчови олинмаган ва баҳоланмаган. Уйи бузилаëтган кўпчилик аëлларнинг қон босими ошиб¸ доктор чақиртирилган. (ўзбек тилида видео)

XS
SM
MD
LG