Ссылки доступа

Идлибда Россия-Сурия амалиёти вақтида 500 киши ҳалок бўлди


Сурия шимолий-ғарбида Россия ҳарбийларининг қўллаб-қувватлаши остида ҳукумат кучларининг ҳужуми оқибатида Идлиб вилоятида 500 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, икки мингдан ортиқ киши жароҳат олди.

Мазкур минтақада амалиёт апрел сўнгида бошланган эди. Бу ҳақда Reuters Суриядаги инсон хуқуқлари мониторинг марказига таянган ҳолда хабар берди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига қараганда, Россия ва Сурия ҳарбийлари атайлаб тинч аҳоли вакилларига қарата зарба бермоқда ва шифохоналарга бомба ташламоқда. Бундан аввалроқ ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Human Rights Watch ташкилоти ҳужум вақтида кассетали ўқ-дорилар ва ёндируви қуроллардан фойданилганини маълум қилган эди.

Москва ва Дамашқ бу маълумотларни инкор қилади. Россия ҳарбийлари, “Ал Қоида” террор гуруҳи билан боғлиқ жиҳодчиларнинг ҳужумига қарши ҳаракат қилишаётганликларини таъкидлашади. Россия шунингдек, ўт очишни тўхтатиш борасидаги шартнома Сурия қуролли мухолифати томонидан бузилаётганини қайд қилади.

БМТ маълумотига кўра, Идлибда амалиёт бошланганидан бери камида 300 минг киши бомбалар ташланаётган Туркия билан чегарадан қочиб кетишга мажбур бўлган. Минтақада уч миллионга яқин тинч аҳоли вакили, жумладан бир миллион бола истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG