Ссылки доступа

Евроиттифоқ Қирғизистонга таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида 35,7 миллион евро ажратади


Бишкекда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди. Форумда иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахтига ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини ва МО ташқи ишлар вазирлари келди.

Тадбирнинг бир куни Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларга бағишланди.

Могеринининг Бишкек ташрифи доирасида ЕИ ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги шартноманинг ишга туширилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. ҚР ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков 6 июль куни бўлиб ўтган учрашувдан сўнг матбуот вакиллари олдига чиқар экан, ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилининг Қирғизистонга ташрифини “тарихий” дея атади.

Учрашув жараёнида Европа Иттифоқи таълим соҳасини қўллаб қувватлоаш мақсадлари йўлида 35,7 миллион евро ажратиши маълум бўлди. Томонлар бу борадаги тегишли Битимни имзоладилар.

Савдо соҳасида ҳуқуқий базани янгилаш ва иқтисод, молия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, рақамли иқтисод, минтақаларни ривожлантириш - жами 24та йўналиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида келишувга эришилди.

Евроиттифоқ аъзо мамлатлардан Келишув борасида розилик олиши керак, Қирғизистон парламенти эса ратификация қилиши лозим. Бундан аввал Евроиттифоқ янгиланган Шартномани имзолаш 2020 йил бошларига мўлжалланганини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG