Ссылки доступа

Евроиттифоқ Марказий Осиё мамлакатларига қўшимча 72 млн евро ажратади


Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам дастурларини ҳаётга татбиқ қилиш мақсадида қўшимча 72 миллион евро ажратади.

7 июл куни Бишкекда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини ва МОдаги бешта мамлакат ташқи ишлар вазирлари иштирокида «Европа Иттифоқи -Марказий Осиё» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунида минтақа мамлакатларига қўшимча молиявий ёрдам берилиши борасида баёнот берилди.

2014 йилдан 2020 йилга қадар минтақага берилиши кутилаётган 1 млрд долларга қўшимча равишда ёрдам дастурларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ЕИ72 млн евро ажратадиган бўлди.

ЕИ томонидан 7 июл куни тарқатилган хабарда таъкидланишича, Тожикистон аҳолини электрэнергия билан таъминловчи ва Афғонистон шимолига экспорт қилишга ҳисса қўшадиган янги ГЭС қурилиши учун 20 млн евро олади. Матбуот хабарида қайси ГЭС ҳақида гап бораётгани аниқ эмас, аммо бу лойиҳага Германия ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда минтақадаги бешта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари қатнашди.

XS
SM
MD
LG