Ссылки доступа

Тожикистонда ҳавфсизлик кучайтирилган холда заҳарланишдан вафот этган маҳбуслар дафн қилинди


Сўғд вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида заҳарланишдан вафот этган маҳбусларнинг дафн маросими кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда бўлиб ўтди. Журналистларга дафн маросимида иштирок этиш ва марҳумларнинг қариндошлари билан суҳбатлашишга рухсат берилмади.

Фавқулотда ҳодиса 7 июль куни кечқурун 128 кишидан иборат (улар орасида 8 нафар аёл ҳам бор) маҳбуслар гуруҳининг Душанбе, Нурек ва Явандаги колонияга кўчириш вақтида юз берди.

Заҳарланиш оқибатида вафот этган маҳбусларнинг кўпчилиги 8 июл куни эрталаб кам сонли одамлар ва маҳаллий ҳукумат расмийлари ҳамда куч ишлатиш салоҳиятига эга идора ходимлари иштирокида дафн қилинди. Расмийлар журналистларга дафн маросимида иштирок этишга ва марҳумларнинг қариндошлари билан суҳбатлашишга рухсат бермади, дея хабар беради Радио Озодининг мухбирлари Ҳисордан. Яқинларининг хабар беришича, худди шу тартибда фавқулотда ҳодиса туфайли вафот этган Данғара туманида яшаган маҳбус ҳам дафн қилинди.

Расмийларнинг хабар қилишича, маҳбусларнинг заҳарланиши факти бўйича Тожикистон Бош прокуратураси томонидан жиноий иш очилди, тергов ишлари бошлаб юборилди.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда юзида қийноқлар асорати бўлган ҳолда вафот этган маҳбуснинг сурати пайдо бўлди. Суратнинг асл эканлигини мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

Тожикистонлик шифокорлардан бирининг Радио Озоди билан суҳбатда айтишича, одамлар нондан заҳарланиши мумкин, аммо ўлим ҳолатлари камдан кам учрайди.

XS
SM
MD
LG