Ссылки доступа

Тожикистон ҳукумати аҳолини рўйхатга олиш жараёнида фуқароларнинг диний эътиқодини аниқламоқчи


Тожикистон расмийлари навбатдаги аҳолини рўйхатга олиш тадбирида мамлакатдаги турли динларга эътиқод қилувчилар сонини аниқлашга қарор қилди. Бундай тадқиқотлар турли динларнинг издошлари ўртасида ишончсизликка олиб келиши мумкин.

Паламент қуйи палатасининг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси аъзоси Абдуҳалим Ғаффоровнинг Радио Озодига айтишича, Тожикистон аҳолисининг катта қисми ислом динига эътиқод қилади, аммо навбатдаги аҳолини рўйхатга олиш тадбири вақтида бу маълумотларга ойдинлик киритилади.

«Биз ўзаро суҳбатларда ҳамиша мамлакат аҳолисининг 90% дан ортиғи мусулмон эканлигини айтиб келамиз. Энди эса олдимизда турган асосий мақсад, аҳолини рўйхатга олиш тадбири давомида қанча одам исломга эътиқод қилишини, қанчаси христиан эканлигини, қанчаси бошқа дин вакиллари ва қанчаси атеист эканлигини аниқлашдан иборат», -дейди парламент депутати.

Депутатнинг айтишича, бу каби маълумотлар давлат идораларига керак, чунки давлат идоралари ўз фуқароларининг диний эътиқодларини билиши керак, шунингдек Тожикистон билан ҳамкорлик қиладиган халқаро ташкилотларга ҳам бу маълумотлар зарур.

Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири мабойнида фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ масала қўйилмайди ёки мажбурий эмас.

Тожикистонда ноисломий бўлган 70дан ортиқ диний ташкилот рўйхатга олинган. Тожикистон расмийларининг исломий ва бошқа оқимларга кўрсатадиган босими халқаро ташкилотлар ва ғарб мамлакатлари томонидан мунтазам танқид қилиб келинади.

XS
SM
MD
LG