Ссылки доступа

Анқарада дарахт кесилишига қарши намойиш куч билан тарқатилди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Туркия: Анқарада дарахт кесилишига қарши намойиш куч билан тарқатилди. Туркия пойтахтидаги Яқин Шарқ техник университети талабалари расмийларнинг яна бир ётоқхона қуриш учун кампус ҳудудидаги юзлаб дарахтни қўпориш режасига қарши 8 июль куни намойиш ўтказдилар. Полиция йиғилганларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади. Норозиликларга қарамай, бу ерда дарахт кесиш ишлари бошланди. (ўзбек тилида видео)

- АҚШ: Шиддатли жала ортидан Оқ уй ертўласини қисман сув босди. Шиддатли жала АҚШ пойтахти ва унга яқин ҳудудларда тошқинга сабаб бўлди, жумладан, президент қароргоҳи бўлмиш Оқ уй ертўласини сув босди. (ўзбек тилида видео)

- Имон Каримова Тошкентда. Гулнора Каримованинг туғилган кунида Имон онаси билан учрашадими? Имон Каримова онаси Гулнора Каримованинг туғилган кунида Тошкентга борди. Бу ҳақда Имон Instagram Stories орқали хабар қилди. Имоннинг 2018 йилда Ўзбекистонни тарк этиши шов-шувга сабаб бўлган эди. (ўзбек тилида видео)

- Тожмаҳал яқинидаги аварияда камида 29 киши нобуд бўлди. Ҳиндистонда автобус автомагистралдан чиқиб кетиб, каналга қулаб тушди. Автоҳалокат оқибатида камида 29 киши ўлди, 18 киши тан жароҳати олди. Аварияга ҳайдовчининг йўлда ухлаб қолгани сабаб бўлган, дея тахмин қилинмоқда.

- Тошкентлик ёлғиз она: "Йўқсилликдан чарчаб кетдим". Умида Абдураҳмонова Тошкентнинг Сергели даҳасида қурилган янги хонадонга уч ой олдин кўчиб ўтди. 36 яшар ёлғиз онага бу квартира давлат томонидан бепул берилган. Аммо, Умида Абдураҳмонова 6 фарзандини боқишга қийналаётганини айтади. (видео)

- "Бизнинг асфалт кўрмаган йўлларимизга кимдир эътибор берармикан? (видео)

- Хоразмда насослар электрдан узилиши оқибатида шоли майдонлари қуриб қолди. Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 300га яқин фермернинг 3 минг гектар ерга экилган шолиси сувсизликдан қуриб қолган. Бу ҳақда озодликка маълумот жўнатган янгибозорлик фермернинг иддао қилишича¸ туман ҳокимлиги шолига сув берадиган насослар электрини ўчиргани ортидан шоли сувсиз қолган. (видео)

- Болалар уйи тарбияланувчилари: Биз алоҳида квартира сўраяпмиз, аммо бизга рад жавоби беришяпти. 31-сонли болалар уйи собиқ тарбияланувчилари бўлган опа-сингилнинг ëзишича¸ уларга 2010 йилда давлат томонидан 32 метр квадратли квартира берилган. Квартира берилган пайтда унда на дераза бўлган на эшик. Опа-сингиллар кейинчалик алоҳида квартира учун навбатга қўйилган¸ лекин 2019 йилда навбатдан олиб ташланган. (ўзбек тилида видео)

- "Биз яшамаяпмиз¸ биз шунчаки мавжудмиз холос". Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасида яшовчи турғунларга кўра¸ улар яшайдиган ҳудудда яшаш шароити оғир¸ сув босими жуда паст лекин маҳаллага қўшни ресторанда эса шаршара ишлаб турибди. (ўзбек тилида видео)

- Қийноққа тутилганини иддао қилган маҳкум ўз баданини тилиб ташлади. Безорилик айби билан жазо ўтаëтган Шерзод Усмонов Тошкент вилояти Бўка туманидаги 43-сон манзил-колония тартибот хизмати ходимларини уни қийноққа солганликда айблади. 22 яшар Шерзод ўз дўстига видео хабар йўллаб, колония ходимлари босимларига исëн қилиб¸ ўз баданини тилиб ташлаганини иддао қилади. (ўзбек тилида видео)

- Алдаб уйлари бузилган риштонликлар президентдан ëрдам сўрамоқда. Фарғона вилояти Риштон тумани Фарғона кўчасида яшовчи турғунларнинг ëзишича¸ ҳокимият уларни алдаб уйларини бузган ва компенсация сифатида 10 миллион сўмдан пул берган. (ўзбек тилида видео)

XS
SM
MD
LG