Ссылки доступа

Екатеринбургда юзлаб қирғизистонлик ҳайдовчилар иш ташлади


Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 9 июл куни маршрутка ҳайдовчилари бўлиб ишлайдиган юздан ортиқ Қирғизистондан келган мигрант ишга чиқмади. Улар ойлик маошлари оширилишини ва ўзларининг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини талаб қилдилар.

Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, фақат Қирғизистондан келган ҳайдовчилар ишга чиқмади, Ўзбекистон ва Тожикистондан келган мигрантлар одатдагидек ишламоқда.

«Азаттық» радиосига элчихона матбуот котиби Гулбарчин Байымбетованинг айтишича, Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси қирғизистонликларнинг талабини тингламоқда. Унинг сўзларига кўра, бу борада Қирғизистоннинг Екатеринбургдаги консулхонасига тегишли кўрсатма берилди.

XS
SM
MD
LG