Ссылки доступа

Жазони ижро этиш бош бошқармаси Гулнора Каримованинг қизи билан учрашуви тўғрисида билдирув тарқатди


Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси 7 июлдан 10 июлгача Гулнора Каримова қамоқхонада қизи Имон Каримова билан узоқ муддатли учрашув ўтказгани ҳақида маълум қилди.

Вазирликнинг билдиришича, учрашувдан сўнг Имон Каримова билан суҳбат ўтказилган.

“У онаси Гулнора Каримованинг айни пайтда соғлигидан шикояти йўқлигини,зарур ҳолларда муассаса тиббиёт бўлими ходимлари томонидан ўз вақтида алоҳида эътибор қаратилаётганини, онасига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмаётганини билдирди”, дейилади Жазони ижро этиш бош бошқармаси билдирувида.

Аммо Имон Каримова аввалроқ Instagram мессенжеридаги Iman.k17 саҳифасида қамоқда онаси билан кўришганини, айни пайтда Гулнора Каримованинг соғлиғи ёмонлашиб, аҳволи оғирлигини ёзган эди.

Жазони ижро этиш бош бошқармаси баёнотида айтилишича, Имон Каримова Iman.k17 саҳифаси ўзига тегишли эканини, бироқ “онаси билан боғлиқ материааллар ушбу саҳифага бошқа шахслар томонидан тайёрланишини маълум қилган”.

2 июль куни Ўзбекистон марҳум президентининг невараси Имон Каримова ўз Instagram саҳифасида онаси ва Тошкент ҳукумати ўртасидаги муносабатларнинг жорий аҳволига оид янги тафсилотларни очиқлаган эди.

Instagram Storyга қўйилган рус тилидаги уч бетлик хатида Имон Каримова онасининг Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 21-сонли аëллар қамоқхонасидаги аҳволининг кун сайин оғирлашаëтганини иддао қилган.

Шундан сўнг Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган Зангиотадаги 21 -аёллар қамоқхонасида текширув ўтказилгани, аммо Каримованинг саломатлигига оид иддаолар тасдиқланмаганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG