Ссылки доступа

Нур-Султон суди фаол Санавар Закировани беш кунга ҳибсга олди


Қозоғистонда пойтахт маъмурий суди 10 июль куни ҳуқуқ фаоли Санавар Закировани президент администрацияси биноси қаршисида ташаббускор гуруҳнинг президентни улар олдига чиқиш талаби билан ўтказган йиғилишидан кейин тинч йиғилишлар тартибини бузиш айблови бўйича беш суткага қамади.

9 июл куни Қозоғистон президенти администрацияси биноси олдида ўзларига чиқарилган суд қарорларидан норози бўлган ўндан зиёд фуқаролар президент Қосимжомарт Тоқаев билан муваффақиятсизликка учраган учрашиш талабини илгари сурди ва Олий суд раисини истеъфога чақирди. Мазкур гуруҳнинг етакчиси сифатида кўрилган 51 ёшли фаол Санавар Закирова қўлга олинган.

10 июль куни эрталаб гуруҳ собиқ президент, “Нур Отан” ҳукмрон партиясининг раиси Нурсултон Назарбоевнинг девонхонаси жойлашган ҳудудга келиб ўз талаблари – Олий суд раиси Жакип Асановни истеъфога чиқариш ва йиғилганлар фикрича, адолатсиз ҳисобланган суд қарорларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этиш талабларини илгари суришди. Гуруҳ шунингдек, девонхонага келишга ҳозирлик кўрган унинг лидери Санавар Закировани топиб беришни талаб қилишган. Закирова тарафдорлари унинг қўлга олинганини тахмин қилишди; воқеа жойида бўлган полициянинг пойтахт департаменти бошлиғининг ўринбосари Сабир Жусупбеков фаол ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни рад этди.

XS
SM
MD
LG