Ссылки доступа

Имон Каримова ўзбекистонликларни онасини озод қилиш ташаббусига қўшилишга чақирди


Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси 7 июлдан 10 июлгача Гулнора Каримова қамоқхонада қизи Имон Каримова билан узоқ муддатли учрашув ўтказгани ҳақида маълум қилди.

Айни пайтда Имон Каримова онаси билан учрашувидан сўнг Instagram саҳифаси орқали президент Шавкат Мирзиëевга мурожаат қилди.

"Бугун онамни кўрдим. Ҳар куни ишемия ( бирор аъзо ëки тўқималарга қон етишмаслиги - таҳр.) хуружи бўлаяпти. Айниқса¸ гипертоник криз (қон босимининг тўсатдан кўтарилиб кетиши - таҳр.) ортидан пролактин кескин кўтарилиб кетди¸ бу эса мияда гипофиз ўсмасига олиб келади"¸ деб бошланади Имон Каримова саҳифасида эълон қилинган хат.

Онасининг оғир аҳволда эканини тасвирлаган Имон Каримова¸ Мирзиëевдан зудлик билан операцияга муҳтож онасини озодликка чиқаришни сўрайди.

Бу хати сўнггида Имон Каримова¸ онаси тақдирига бефарқ бўлмаган ўзбекистонликлардан Гулнора Каримовани озод қилиш ташаббусига қўшилишни сўраган.

Олий суд ҳар ой "аëлларга жазони либераллаштириш дастурингизга мувофиқ" хотин-қиз маҳбусларни озод этмоқда¸ деган Ислом Каримовнинг невараси¸ жорий президентдан онасига реабилитация имкони беришни сўрайди.

XS
SM
MD
LG