Ссылки доступа

Тожикистон туристик компаниялари “Осиё шенгени” ғоясини қўллаб-қувватлайди (видео)


Марказий Осиёдаги бир нечта мамлакат ЕИда амал қиладиган Шенген Шартномаси принципи асосида ишлайдиган Марказий Осиё визаси ёки “Ипак йўли визаси” (Silk Road Visa) ғоясини муҳокама қилмоқда.

10 июль куни Самарқандда МДХ туризм Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди ва мазкур масала муҳокама қилинди. Маълум бўлишича, "Осиё шенген"ини Тожикистон туристик компаниялари қўллаб-қувватлади.

Маҳаллий турфирмаларнинг хабар қилишича, Тожикистонга келмоқчи бўлган сайёҳларнинг 80% дан кўпроғи минтақадаги бошқа давлатларга бориш мумкинлиги билан қизиқишади ва бу борадаги талабларни сўрашади. Ҳозирча бу саволга берилган жавоб ҳаммани ҳам қувонтирмайди. Чунки Марказий Осиёдаги ҳар бир давлатга бориш учун хорижликлар алоҳида виза олиши керак бўлади, кўп ҳолларда сайёҳлар минтақага келишдан воз кечишади ёки битта давлатни танлашади. Биринчи навбатда сайёҳлар Қозоғистонни (2018 йилда бу мамлакатга 8,5 млн.га яқин турист келган) ёки 5,5 млн турист келган Ўзбекистонни танлайдилар, бу рақамлар ўтган йили Тожикистонга келган сайёҳлар сонидан беш баробар кўпдир.

Туризм соҳасидаги экспертларнинг фикрича, Silk Road Visa яқин икки йилда Тожикистонга келадиган хорижлик сайёҳлар оқимини салкам икки баробар кўпайишига ёрдам беради. Турфирмалар эса ўз пакетларини кенгайтиришлари ва бир нечта мамлакатга комплекс сайёҳатларни уюштиришлари мумкин бўлади, бу умумжаҳон трендига мос тушади.

Шунингдек тожик амалдорлари ҳам Silk Road Visa минтақа мамлакатларига кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG