Ссылки доступа

Путин ва Зеленский Донбассдаги вазиятни муҳокама қилди


Россия президенти Владимир Путин илк бор Украина янги президенти Владимир Зеленский билан суҳбатлашди. Давлат раҳбарлари телефон орқали суҳбатда Украина шарқидаги вазият ва асирларни айирбошлаш масаласини муҳокама қилдилар.

Президентлар шунингдек, “Норманд формати”даги музокаралар имкониятини ҳам муҳокама қилдилар. Бундан аввал Путин Зеленский билан музокаралар ўтказиш учун ўз талабларини илгари сурган эди. Россия президентининг сўзларига қараганда, “норманд тўртлиги” мамлакат раҳбарларининг янги учрашуви Украина Олий радасига бўлиб ўтадиган сайловлар ва бу мамлакатда янги ҳукумат шакллантирилганидан кейин ташкил қилиниши мумкин. Шу билан бирга Путин музокаралар формати кенгайишига қарши эмаслигини таъкидлаб ўтди.

"Норманд формати" доирасида Франция, Германия, Украина ва Россия раҳбарлари Донбассдаги вазиятни муҳокама қиладилар. Зеленский музокаралар Минскда ташкил қилиниши, рўйхатга АҚШ қўшилишини таклиф қилди.

Бу масалага аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров муносабат билдирган эди. Унинг баёнот беришича, таклиф кўриб чиқилади, шу билан бирга у бу масалани Зеленский авваламбор "Фейсбук орқали эмас, балки дипломатик каналлар орқали” Москва билан муҳокама қилиши лозимлигини эслатиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG