Ссылки доступа

Тошкентлик ёлғиз она: Мен билмаган жойлардан ёрдам ёғилди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Тошкентлик ёлғиз она: Мен билмаган жойлардан ёрдам ёғилди. Тошкентлик 36 яшар Умида Абдураҳмонованинг Озодликда қилган бу изтиробли чиқиши интернетдаги ўзбек сегментини жунбушга келтирди. Баъзилар 6 фарзандли ёлғиз онани танбалликда айблаган бўлса, кўпчилик ёрдам қўлини чўзиш истагини билдирди. Умида Абдураҳмоновага ҳамма жойдан ёрдам кела бошлади. (ўзбек тилида видео)

- Москада Қрим татарларининг таъқиб қилинишига қарши акцияга чиққанлар қўлга олинди. Москванинг Қизил майдонида Қрим татарларининг таъқиб қилинишига қарши норозилик тадбирига чиққан фаоллардан 7 нафари полиция томонидан тутиб кетилди. Норозиларнинг бир қисми майдонни тарк этишга улгурган. (ўзбек тилида видео)

- Нега Совет Иттифоқи Ойга одам жўнатмади? Совет Иттифоқи коинотни тадқиқ қилишнинг деярли барча тоифаларида Қўшма Штатлардан устун келди. Фақат бир соҳадан ташқари. Бутун дунё Нил Армстронгнинг 1969 йил 20 июлда қўйилган “инсониятнинг улкан қадами”ни нишонлаётган пайтда биз Совет Иттифоқининг Ойга одам жўнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ва бу борада қандай хато юз берганига назар ташлаймиз. (ўзбек тилида видео)

- Тадбиркор: Ҳоким буйруқ бериб дўконларимизни буздириб ташлаяпти. Конимех тумани тадбиркорлари ўз дўконлари ҳоким томонидан зўравонлик билан буздирилаëтганидан шикоят қилмоқда. Вилоят ҳокимига кўра¸ дўконлари бузилган тадбиркорларга ҳеч қандай компенсация пули тўланмайди. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбекистонда гўшт нархи яна ошдими? Маҳаллий матбуот Ўзбекистонда гўшт нархининг ошиб бораётгани ҳақида мақола эълон қилди. Аммо, айни пайтда бозорларда гўшт қанча туриши аниқ айтилмаган. Озодлик мобил мухбири гўшт нархларини билиш учун Тошкент бозорларини айланди.

- Низомий педагогика университетида қабул жараёнидаги ҳолат. (фотогалерея)

- "Маҳалламизда мактаб ëки мачит йўқлиги учун кўчамиз асфалт қилиш режасига киритилмабди". Зангиота тумани Тариқ тешар маҳалласи турғунининг ëзишича¸ у яшаб келаëтган кўча асфалт қилинмаяпти. Ҳокимиятга мурожаат қилинганда эса ҳокимиятдан маҳаллада мактаб ëки мачит бўлмаганлиги сабабли кўча асфалт қилиш режасига кирмайди¸ деган жавоб берилган. (ўзбек тилида видео)

- Адиблар хиёбонидаги Абдулла Орипов ҳайкали тўкила бошлади. Бир ярим йил муқаддам Тошкентдаги Адиблар хиёбонида барпо этилган шоир Абдулла Ориповнинг ҳайкали кўчиб тушмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Туркия: Анқарада дарахт кесилишига қарши намойиш куч билан тарқатилди. Туркия пойтахтидаги Яқин Шарқ техник университети талабалари расмийларнинг яна бир ётоқхона қуриш учун кампус ҳудудидаги юзлаб дарахтни қўпориш режасига қарши 8 июль куни намойиш ўтказдилар. Полиция йиғилганларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади. Норозиликларга қарамай, бу ерда дарахт кесиш ишлари бошланди. (ўзбек тилида видео)

XS
SM
MD
LG