Ссылки доступа

Нур-Султонда ўнлаб оналар кўпболалиларга уй-жой талаб қилмоқда (видео)


12 июль, жума куни ўнлаб кўпболали аёллар ва ногирон болаларини тарбия қилаётган оналар Қозоғистон пойтахтидаги маъмурий-бизнекс маркази бўлмиш “Нурлы жол” хиёбонида тўпланиб, ҳукуматдан уй-жой масаласини ҳал қилишни талаб қилмоқда. Аёллар: «Баспана!» («Бошпана!») дея ҳайқирмоқда.

Полиция махсус бўлинмасининг ўнлаб ходимлари Қозоғистон президети қароргоҳига элтувчи кўприкни ҳукумат биноси томонидан тўсиб қўйди. Азаттық (“Озодлик” радиосининг қозоқ хизмати) мухбирининг ҳодиса жойидан хабар қилишича, аёллар полиция махсус бўлинмаси ходимлари қуршовида қолди.

Тўпланганлар қаршисига ҳукумат ва шаҳар ҳокимияти амалдорлари чиқиб, аёллар маъмурий бино ичкарисида ўзлари билан гаплашишлари лозимлигини талаб қилмоқда.

Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирининг ўринбосари Светлана Жакупова аёлларни “ҳокимият амалдорлари билан учрашиш учун” маъмурий бинога киришларини сўради.

Пойтахтдаги акция билан бир қаторда Чимкент шаҳрида ҳам оналар худди шундай талаб билан шаҳар ҳокимлиги биноси олдида тўпланди.

Бу шу йилнинг февраль ойида пойтахтдаги бошпанада ёнғин туфайли бир оиланинг беш нафар қизчаси ҳалок бўлганидан кейинги кўпболали оналарнинг навбатдаги норозилик чиқишларидир. Оммавий норозиликлар туфайли мамлакатнинг ўша вақтдаги президенти Нурсултан Назарбоев ҳукуматни истеъфога чиқарган эди. Бугун намойишга чиққан оналар ўзларининг муамолари ҳал қилинмаганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG