Ссылки доступа

Қирғизистонда ҳалол-гўшт парки лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда


Қирғизистонда ҳалол гўшт парки ташкил этилган ҳолда ҳалол-саноатини ривожлантириш кўзда тутилган. Лойиҳанинг техник-иқтсодий асосларини ишлаб чиқиш борасида Иқтисодиёт вазирлиги Ислом тараққиёт банки ва хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорациясидан грант олишни мўлжалламоқда.

Бу борадаги шартномага шу йилнинг апрель ойида эришилган эди, бугун эса Иқтисодиёт вазирлиги Жзқорғу Кенешга Шартнома лойиҳасини ратификация қилиш таклифи билан чиқди. Ҳужжатга кўра, донорлар техник ёрдам бериш мақсадида $380 минг грант беради, шундан $280 минги Ислом банки, қолган $100 минги эса – Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси томонидан берилади.

Ҳалол парк учун техник-иқтсодий асослар (ТИА) ўзида гўштни қайта ишловчи ишлаб чиқариш занжиридаги турли компонентларни - чорва учун ем-хашак ташкиллаштиришдан тортиб тайёр маҳсулотни қадоқлашгача - қамраб олиши керак.

Иқтисодиёт вазирлигининг маълумотига кўра, айни дамда Қирғизистонда гўштни қайта ишловчи 296 субъект расман рўйхатга олинган, уларнинг 90% мини-корхоналардир. Шу билан бирга санитария меъёрлари ва қоидаларига амал қилмай фаолият юритадиган яширин мини-цехлар бор. Расман рўйхатдан ўтган 69та қассобхоналар ҳам замонавий талабларга жавоб бермайди.

XS
SM
MD
LG