Ссылки доступа

Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукумат раҳбарлари Бишкекда учрашмоқда


Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин расмий ташриф билан 12 июль куни Бишкекка келди.

Ҳукумат матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф давомида «Ала-Арча» давлат қароргоҳида Қирғизистон бош вазири Мухаммедқалий Абилғазиев ва Асқар Мамин раислигида Қирғизистон-Қозоғистон ҳукуматлараро Кенгашининг саккизинчи мажлиси, шунингдек икки томонлама кенгайтирилган таркибдаги ва тор доирадаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сув-энергетика, маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари, шунингдек инвестиция, савдо, саноат, туризм соҳасидаги муносабатлар муҳокама қилинади. Учрашув якунида бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG