Ссылки доступа

"Боинг 737 MAX" ишлаб чиқариш дастури раҳбари истеъфога чиқади


"Боинг 737 MAX" самолётлари ишлаб чиқариш бўйича дастури раҳбари, Boeing компанияси вице-президенти Эрик Линдблад истеъфога чиқади. Бу ҳақда Америка ОАВ корпорациянинг тижорат фаолияти бўлими бошлиғи Кевин Макалистернинг мактубига таянган ҳолда маълум қилди. Унинг ўрнини Марк Дженкс эгаллайди.

Линдбладнинг истьеъфога чиқиши корпорациянинг "Боинг 737 MAX" самолётлари билан юзага келган муаммоси фонида юз бермоқда. Маълумки, жаҳон бўйлаб ярим йиллик фарқ билан иккита авиафожиа юз бергани, бунинг оқибатида 300дан ортиқ кишининг ҳалок бўлганидан сўнг шу русумдаги самолёт парвозлари тўхтатиб қўйилган эди. Дастлабки маълумотларга қараганда, лайнерларнинг ҳалокатига, ҳар икки ҳолатда ҳам дастур таъминотидаги хатолик сабаб бўлган. Корпорация носозликлар бартараф этилганини айтмоқда.

400 дан ортиқ учувчи Boeingга нисбатан жамоавий даъво билан чиқди. Улар компаниядан "Боинг 737 MAX" самолётидаги нуқсонларни яширгани учун “миллонлаб товон” тўланишини талаб қилмоқда.

Парвозларнинг тақиқланиши туфайли компания бир миллиард доллар зарар кўрди. Июнь ойи бошларида корпорация баёнот бериб, "Боинг 737" самолётларини етказиб бериш 2019 йилнинг иккинчи чорагида икки баробар қисқарганини маълум қилди. Компания, шунингдек "Боинг 737 MAX" русумидаги бирорта ҳам самолёт сотмади.

Линдблад Boeing компаниясида 34 йил ишлаган.

XS
SM
MD
LG