Ссылки доступа

Тожикистонда она Душанбедаги колонияга олиб кетилаётганда “йўқолиб қолган” ўғлини қидирмоқда (видео)


Хўжанд ва Истаравшандан Душанбега этап қилинган маҳбуслардан бирининг онаси ўғлининг қаердалигини билиш мақсадидаги барча уринишлари зое кетаётганини айтмоқда.

Рудакий туманида истиқомат қилувчи Бибисоч Раҳимованинг айтишича, ўғли Субхон Қурбонов Хўжанддаги колонияда жазо муддатини ўтаган. «У ерда ўғлим йўқ. Менга колонияда айтишларича, Субхон бошқа маҳбуслар гуруҳи билан Душанбега этап қилинган», -дейди маҳбуснинг онаси.

Тожикистон Адлия вазирлиги қошидаги Жазони ижро этиш бош бошқармаси маълумотига қараганда, этап вақтида бир нечта маҳбус муддати ўтиб кетган нондан заҳарланган, 14 киши вафот этди.

Террор гуруҳларидан бирининг сафларига қўшилмоқчи бўлганликда айбдор деб топилган Субхон Қурбонов 2017 йилда 13,5 йил муддатга колонияга ҳукм қилинган эди. Махсус хизматларининг маълумотига кўра, у Туркия-Сурия чегарасида ушланган ва ватанига экстрадиция қилинган.

Заҳарланиш оқибатида 14 нафар маҳбуснинг ўлгани ҳақида хабар топганидан сўнг Бибосоч Раҳимова ўғлини қидиришга киришди. «Мен ўғлим тирик ёки ўлганини билмайман, уни топа олармиканман? Вафот этганлар рўйхатида унинг номи йўқ. Хўжандда у соғ ва тирик ҳолда Душанбега этап қилинганини айтишди. Пойтахт қамоқхонасида Хўжанддан олиб келинган маҳбуслар ҳақидаги маълумотлар махфий эканлигини айтишмоқда. Ҳеч ким ўғлимнинг тирик ёки ўлганини айта олмаяпти. Маҳбуслар рўйхатида йўқларнинг қариндошлари қайси қамоқхонада эканлигини билишмайди...», - дейди маҳбуснинг онаси.

Махсус машиналар карвонига заҳарланган нон қандай қилиб тушиб қолгани юзасидан расмийлар тушунтириш бермади.

XS
SM
MD
LG