Ссылки доступа

Мирзиëев қалампиридан хонавайрон бўлган фермерлар (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Мирзиëев қалампиридан хонавайрон бўлган фермерлар. Президент топшириғига ишониб, аччиқ қалампир эккан фермерлар миллионлаб сўм қарз бўлиб қолганини айтмоқда. Фермерларга кўра, қалампир етиштириш компанияси келишилган қалампирни сотиб олишдан бош тортмоқда.

- Килоси 1400 доллар турадиган эшак сути пишлоғи энг қиммат деликатес рўйхатига кирди. Эшак сутидан қилинган пишлоқни кўрганмисиз? Эшак сути ва ундан қилинган пишлоқ бир қанча касалликка даво бўлиши мумкинлиги иддао қилинмоқда. Унинг бир килоси 1400 долларгача чиқиши мумкин. Нега эшак сутидан қилинган пишлоқ бунча қиммат? Бу саволга пишлоқ ишлаб чиқарувчи сербиялик фермер жавоб берди.

- Икки йигит икки қизни фоҳишаликда айблаб, аёвсиз калтаклади. Ижтимоий тармоқда тарқалган бу видеода икки йигит икки қизни фоҳишаликда айблаб, мушт билан ҳам урди, юзига қараб оёғи билан ҳам тепди. Йигитлар видео давомида қизларни жами 21 марта урди. Бу воқеа Китоб туманида шу йилнинг июл ойида бўлгани иддао қилинмоқда.

- Қашқадарёда ИИБ бошлиғи жазирамада фермерларни икки соат автобусга қамаб жазолади. Қашқадарё вилояти, Касби тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Чори Кўчаров, ўзи бош бўлиб ўтказган семинарда ўндан ортиқ фермер ва миробни жазирамада турган автобус ичига икки соат қамаб қўйди. Фермерларнинг айтишларича, пахтага ортиқча сув қўйган фермер ва миробларни ИИБ бошлиғи шу тариқа жазолаган.

- Топишмоқ: Тунги пойга давомида президентнинг куёви Отабек Умаров нечта қоидани бузди? Президентнинг кенжа куëви Тошкент кўчаларида амалдаги чекловдан уч баравар баланд - 200 км. тезликда машина ҳайдаганини ўзи намойиш қилди.

- FaceApp ўзи нима. "Қаритиб" кўрсатадиган FaceApp дастури оммлашаби бормоқда. АҚШ сенатори Россияда ишлаб чиқарилган FaceApp фотоиловасини хавфсизликка таҳдид деб баҳолади. (видео Директ)

- Андижондаги клиника сурхандарёлик гўдакни бепул даволади. Бемор болачанинг отаси фарзанди учун даво излаб, Озодликка мурожаат қилган эди. У ҳақда видео чоп этгач, Андижон клиникаларининг бирида ишлайдиган доктор болачага бепул ёрдам берадиган бўлди. (видео)

- OzodLive: Президент куëвининг тунги пойгаси; Мирзиëев қалампиридан хонавайрон бўлган фермерлар; килоси 1400 долларлик эшак сути пишлоғи. OzodLive – Ҳафтанинг энг муҳим хабарлари. Бугунги дастурда Озодликдан супер-эксклюзив! Президентнинг куëви Отабек Умаров ўз қоидабузарлигини ўзи фош қилди. Шунингдек, Мирзиëев қалампиридан хонавайрон бўлган фермерлар ва килоси 1400 долларлик эшак сути пишлоғи ҳақидаги лавҳалар намойиш этилади. (видео)

- Қозоғистонда ва дунёдаги диний эркин(сиз)лик. Вашингтондаги Pew тадқиқот маркази янги ҳисоботида Қозоғистонни диний эркинликларни чеклаши бўйича даражаси энг юқори давлатлар рўйхатига киритди. Рўйхатда Хитой биринчи ўрина, ундан кейин Эрон келмоқда. (инфографика)

- Йўл қурилиши сабабли даромади тушиб кетган тадбиркорлар президентдан ëрдам сўради. Ангорлик тадбиркорларга кўра¸ уларнинг дўконлари олдидаги йўл таъмирлаш учун ëпилган ва бир ярим йилдан бери йўл таъмирланмаяпти. Шу сабабли машиналар ва одамлар уларнинг дўконлари жойлашган кўчадан юрмай қўйган ва бу уларнинг даромади тушиб кетишига олиб келган.

- Шоу бизнес вакиллари МИБни мақташ кампаниясини бошлади. Ўзбекистондаги айрим таниқли қизиқчи¸ ашулачи ва актëрлар Telegram гуруҳлари орқали ўзлари яшаб турган туман МИБ ходимларининг 24 соатлик тўхтовсиз ишини мақташ ва уларга миннатдорчилик билдириш кампаниясини бошлади. Бу кампания¸ бошқа иштирокчиларнинг айтишича¸ қизиқчи Валижон Шамшиев Яшнобод туман МИБчиларига миннатдорчилик билдиргани ортидан бошланиб кетган. (ўзбек тилида видео)

- "Уйимизни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташлашди". Гулистон шаҳри Зойир Қодиров кўчасида яшовчи турғунларнинг ëзишича¸ улар яшаëтган уй вилоят ҳокимининг оғзаки буйруғи билан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташланган. Бузилган уй эгаларига компенсация пули ва улар яшаб туриши учун вақтинча уй ҳам берилмаган. (ўзбек тилида видео)

- Давлат муҳофазаси остидаги Ўринғоч кўлини айш-ишратчилар эгаллади. Ўзбекистоннинг энг ноёб табиий масканларидан ҳисобланган Ўринғоч кўли бўйида айвонлар қурилиб, чойхона ва қайиқда сайр қилиш хизматлари йўлга қўйилгани атроф-муҳит ҳимоячилари ва экосайёҳлар норозилигига сабаб бўлмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Абитуриент-2019: Турнақатор навбатлар, ур-йиқит, тўполон. (видео)

- Термизлик "Дамас"чилар: Россияга кетишдан бошқа иложимиз қолмаяпти. Термиз шаҳрида йўловчи ташиши тақиқланган "Дамас"чилар ëрдам сўраб президентга мурожаат қилди. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Озодлик гаплашган расмийлари "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланишини шаҳарда йўл ҳаракатини тартибга солиш зарурати билан изоҳлаган эди. (ўзбек тилида видео)

- OzodLive - Каримов қамоқхонасида энг узоқ қолган сиёсий маҳкум оқланмади. Ҳафтанинг энг муҳим хабарлари: Каримов қамоқхонасида энг узоқ қолган сиёсий маҳкум оқланмади; Олийгоҳларга ҳужжат қабул қилиш тўс-тўполон билан бошланди; Абдулла Арипов Москвадаги Ўзбекистон павилионига борди. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбекистонда гўшт нархи яна ошдими? Маҳаллий матбуот Ўзбекистонда гўшт нархининг ошиб бораётгани ҳақида мақола эълон қилди. Аммо, айни пайтда бозорларда гўшт қанча туриши аниқ айтилмаган. Озодлик мобил мухбири гўшт нархларини билиш учун Тошкент бозорларини айланди.

- Низомий педагогика университетида қабул жараёнидаги ҳолат. (фотогалерея)

- "Маҳалламизда мактаб ëки мачит йўқлиги учун кўчамиз асфалт қилиш режасига киритилмабди". Зангиота тумани Тариқ тешар маҳалласи турғунининг ëзишича¸ у яшаб келаëтган кўча асфалт қилинмаяпти. Ҳокимиятга мурожаат қилинганда эса ҳокимиятдан маҳаллада мактаб ëки мачит бўлмаганлиги сабабли кўча асфалт қилиш режасига кирмайди¸ деган жавоб берилган. (ўзбек тилида видео)

XS
SM
MD
LG