Ссылки доступа

Ўзбекистонда амалдор ўқитувчиларни бетон қуйишга жалб этгани учун жаримага тортилди


Косонсой тумани (Наманган вилояти) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хизмат масалалари бўйича ўринбосари Мубилло Исомиддинов ўқитувчиларни дарё қирғоғини бетонлашга жалб этгани учун жаримага тортилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Аввалроқ маҳаллий ОАВ Исомиддинов “Обод марказ” давлат дастури доирасида мактаб ўқитувчиларини ободонлаштириш ва дарё соҳилида бетон қуйиш ишларига жалб этгани ҳақида ёзган эди. Умуман олганда, бетон қуйишга 80 нафар ўқитувчи жалб этилган.

Туман ҳокимининг ўринбосари мактаб ходимларини ободонлаштириш ишига жалб этганини тан олди ва бундан кейин такрорламасликка ваъда берди. Унга 608 190 сўм (69 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралида Ўзбекистон мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Халқаро конвенцияга қўшилган. Бироқ ўтган икки ой мобайнида ўзбекистонликларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилгани тўғрисидаги хабарлар сони камайгани йўқ.

Хусусан, ўтган ҳафта Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги 7- ўрта мактаб директори ўқувчи ва ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга ёллагани хабар қилинди. Кейинроқ Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган текширув якунлари бўйича мазкур мактаб ходимлари ва ўқувчиларининг мекҳнатга мажбурлангани факти тасдиқланганини хабар қилди. Мактаб директори маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекскнинг 51- моддаси бўйича (“Меҳнатга маъмурий мажбурлаш”) жавобгарликка ва жаримага тортилган.

XS
SM
MD
LG