Ссылки доступа

Қирғизистон Республикаси собиқ президентига ёзма равишда кўрсатма беришга имкон беришмади


ҚР собиқ президенти Алмазбек Атамбаев тергов саволларига ёзма кўринишда жавоб бера олмайди, у сўровга келишга мажбур. Бу ҳақда ички ишлар вазирлиги баёнот берди. Айни арафада ОАВ ИИВги Атамбаевдан кўрсатмани адвокати орқали ёзма тартибда олиш мумкинлигига йўл беради, деб хабар беришган эди.

«Тергов сири ва манфаатлари бор. Шунинг учун Тергов хизмати Алмазбек Атамбаевга сўроққа келиш зарурлигини тушунтирмоқда», - бу ҳақда ИИВ матуот хизмати Озодликнинг қирғиз хизматига хабар беради.

ИИВ Тергов хизмати собиқ президент Алмазбек Атамбаевни сўроққа уч марта чақирди, ҳар сафар у терговга боришдан бош тортди. Атамбаевнинг юридик масалалар бўйича вакили Алмазбек Атамбаевни сўроққа чақириш ҳақидаги чақирув ижрога таллуқли эмаслигини айтмоқда, негаки, у 2003 йилдаги “ҚР президентининг фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги ҚРнинг қонунига мувофиқ, жиноий ишлар бўйича ҳар қандай сўровлардан дахслсизлик ва иммунитет мақомига эга.

27 июнь куни парламент Алмазбек Атамбаевни экс-президент мақомидан маҳрум этдики, бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга уни жиноий жавобгарликка тортишга имкон беради.

Шу пайтгача махсус депутатлик комиссияси Атамбаевга нисбатан олтита айбовни илгари сурди. Бош прокуратура ўз текширувлари якуни бўйича уларнинг бештаси асосга эга эканлиги хусусида хулосага келди. Айбловлар Алмазбек Атамбаевнинг жиноий авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод этилиши, Бишкек ИЭСни модернизациялаш ҳамда ИЭСга кўмир етказиб беришда коррупцияга алоқадорлигига тегишли.

Алмазбек Атамбаевнинг ўзи айбловни сиёсий уйдирма деб атади. Унинг Қўй-Тош қишлоғидаги уйи олдида собиқ президент тарафдорлари Атамбаевни қўллаб-қувватловчи штаб тузишди.

XS
SM
MD
LG