Ссылки доступа

Душанбеда давлатга хиёнат қилишда айбланаётган подполковник иши бўйича маҳкама бошланди


29 июль куни Тожикистон Олий суди Ҳарбий коллегияси Тожикистон миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси (МХДҚ) Чегара қўшинлари Бош бошқармаси собиқ бошлиғи ишини кўришга киришади.

36 ёшли Мухаммаджон Улуғхўжаев 10 апрель куни ТР Жиноят кодексининг 305 моддасини бузиш – “Давлатга ҳиёнат қилиш” гумони билан қўлга олинган эди. Улуғхўжаев иши “маҳфий” белгиси остида кўрилаётган ва подполковник ҳибсга олинган бутун даврда ҳуқуқни муҳфоза қилувчи органлар тергов жараёнини изоҳламасликни афзал кўришди. Улуғхўжаевнинг мазкур айбловга оид ўзининг позицияси номаълум бўлиб қолмоқда. Подполковникнинг яқин қариндошлари ҳам ишга муносабат билдирмасликни лозим кўрмоқдалар.

Жараён бошланиши куни Тожикистон чегара қўшинлари собиқ матбуот котибининг рафиқаси Майрам Улуғхўжаева Озодлик радиосининг тожик хизматига турмуш ўртоғининг ишини кўриб чиқиш 29 июль куни бошланишини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, қариндошлар адолатли суд жараёнига умид қилмоқда. Майрам турмуш ўртоғи Тожикистон МХДҚ чегара қўшинларидаги хизматни “тоза ва садоқат билан”, “виждони” бўйича ўтаганига ишонади ва оиласи унинг ишини қонунларга риоя қилган ва объектив ҳолда кўрилишига умид қилади. Майрам Улуғхўжаева ишни изоҳламасликни лозим топди, унга кўра, турмуш ўртоғига айнан қандай айблов қўйилаётгани номаълум. У фақат турмуш ўртоғи ҳибсда қолаётгани, “ўзини яхши ҳис қилаётгани ва ҳеч нимадан шикояти йўқлиги”ни қўшимча қилди.

Тожикистон Олий Судида ҳақиқатдан ҳам душанба куни ҳарбий коллегия Улуғхўжаев иши бўйича жараёнга киришажагини тасдиқлади, эшитув ёпиқ эшиклар ортида ўтишини аниқлаштирди. Гумонлагувчининг адвокати тергов сирини ошкор қилмаслик мажбуриятини олган.

Улуғхўжаев иши бўйича терговни Тожикистон Бош прокуратураси ва МХДҚ терговчилари олиб боришди. Олдинроқ манбалар Улуғхўжаевнинг маҳфий ҳужжатларни қандайдир хорижий ташкилотга берганликда гумон қилинаётганини хабар қилишганди. Ишнинг бошқа тафсилотлари номаълум.

Улуғхўжаевнинг ҳибсга олинишидан 10 кун ўтиб, унинг онаси Зебо Улуғхўжаева 16 апрель куни махсус хизматлар ходимлари унинг ўғли хонадонида тинтув ўтказишганини, айниқса, Улуғхўжаевнинг компьютерлари алоҳида текширилганини хабар қилишди. Муҳаммаджонни нимада айблашаётганини онасига ҳам хабар қилишмаган.

Айни пайтда, Муҳаммаджон Улуғхўжаевнинг ҳамкасблари уни масъулиятли ходим сифатида таърифламоқда. Улуғхўжаев – Тожикистон Технологик универститетининг физика факультети битирувчиси. Илгарироқ у “Азия-плюс” ахборот агентлигида ва Тожикистон Мудофаа вазирлигининг матбуот хизматида техник ходим бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG