Ссылки доступа

Туркманистонда Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақида миш-миш тарқатганларни ушлашни бошлашди


Туркманистонда президент Гурбангули Бердмимуҳамедовнинг ўлими ҳақида овозаларни тарқатганларни қўлга олишни бошлашди, деб хабар беради "Хроники Туркменистана".

Нашр маълумотига кўра, қўлга олинганлар – "Туркментелеком"нинг Лебап бўлинмаси ходими , қишлоқ хўжалиги ишчиси ва маҳаллий уй-жой-коммунал хўжалиги ходимаси.

Аввалроқ, маҳаллий ОАВнинг хабарлари, сўнгра президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги маълумотларни рад этувчи расмий хабарлар соясида ижтимоий тармоқларда туркман эстрадаси вакилларининг “президент соғлиғи тўғрисидаги сохта хабаларга” ишонмасликка чақирувчи видеомурожаатлари пайдо бўлди. Улар ўз саҳифаларида #duryalan (#ёлғонни тўхтат) хэштегларини жойлаштиришни сўрашмоқда, деб хабар беради Озодликнинг туркман хизмати.

"Шу кунларда интернет тармоғида ҳурматли президент тўғрисида ўта номақбул хабарларни тарқатишди. Менинг сизларга илтимосим бор, бу гап сўзларга ишонманг, бу ёлғон ", – дейди блогер Ягши Гошунов ва ватанга муҳаббатли бўлишга чақиради, президентга соғлиқ тилаб, “туҳматчиларни” қарғайди.

21 июль куни мухолифатдаги "Озод Туркманистон" ютуб канали мамлакат пойтахтидаги ўз мухбирларига таяниб, президент 20 июль куни ўткир буйрак етишмовчилигидан вафот этганини хабар қилган эди. Президент охирги марта жамоатчиликка 5 июль куни кўриниш берди. 15 июль куни матбуот хизмати президентнинг таътилда эканини хабар қилиб, президент набиралари ва мушуклари билан ўйнаётгани борасидаги видеолавҳани намойиш қилди.

"Хроники Туркменистана" нашрига кўра, президент самолётини 12 июлда Германияда кўришган. Хабар берилишича, Германияга оғир аҳволдаги Бердимуҳамедов онаси учган, президентнинг мамлакат ахборот маконидан ғойиб бўлиши гуёки унинг ўлими билан эмас, балки президент онасининг оғир касаллиги билан боғланган.

Бердимуҳамедов 2007 йилда Туркманбоши Сапармурот Ниёзовнинг ўлимидан сўнг Туркманистоннинг биринчи президенти бўлди. Айнан у Ниёзовни даволовчи шифокор бўлган. Мамлакатда Бердмуҳамедов шахсига сиғиниш урф бўлди, унга Аркадаг- барча туркманларнинг ҳимоячиси унвони берилди.

Июнь ойида Бермуҳамедов 62 ёшга тўлди. Бу йилги тантана олдинги йиллардагидан фарқ қилди. Махсус ибодатлар уюштирилдики, унда имомлар ва вазирлар Бердмуҳамедов соғлиғини тилаб дуо қилдилар.

XS
SM
MD
LG