Ссылки доступа

Дарёда чўкиб кетган қирғизистонлик аскар жасадини Ўзбекистонда топишган


Ўзбекистон қутқарувчилари Оқ-Булоқ дарёсида 19 июль куни чўкиб кетган қирғизистонлик ҳарбий хизматчининг жасадини топишди. Айни пайтда уни Қирғизистонга келтиришди, деб хабар беради Қирғизистон Республикаси чегара хизмати.

Қидирув ишлари ҳар икки мамлакат ҳудудида 10 суткадан кўпроқ вақт давом этди. Кучли оқим ҳарбий хизматчини дарёга қулаш жойидан 11 чақирим узоқликка олиб кетган. У 2030 сонли ҳарбий қисмда хизмат қилган. Давлат чегара хизматининг ахборотига кўра, аскар Оқ-Булоқ дарёсига тушиш чоғида сирғаниб кетиб, сувга қулаган.

Ҳозирги вақтда тегишли экспертиза ва тадбирлар олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG