Ссылки доступа

Ўзбекистон бош вазири Бишкекка сафар қилади


Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 август куни хизмат сафари билан Қирғизистонга келади. Озодлик қирғиз хизматининг Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилишича, эртага Бишкекда Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг ҳукуматлараро музокаралари бўлиб ўтади.

А.Арипов қирғизистонлик ҳамкасби М.Абилғазиев билан охирги марта 2018 йил декабрида учрашган. Ўшанда икки мамлакат бош вазирлари ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолаган эдилар.

Ўзбекистонда президент алмашганидан бери мамлакатнинг Қирғизистонга экспорт ҳажми беш баробарга ошган. 2016 йили ўзбекистонликлар Қирғизистонга 67 миллион долларлик мол чиқарган бўлса, 2018 йили бу кўрсаткич қарийб 350 миллион долларни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG