Ссылки доступа

МХДҚ ОАВни ҚРнинг қочқиндаги президенти Қурманбек Бакиевни қўллаб-қувватламасликка чақирди


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қочқиндаги президент Қурманбек Бакиев ва унинг яқин қариндошларини қўллаб-қувватлаб ОАВда пайдо бўлган мақолаларга муносабат билдирди. МХДҚ матбуот хизмати ўз хабарида бу каби ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслик таъкидланади.

«Бу каби мақолалар ва телевизион материал муаллифлари ўзларининг ҳаракатлари ва ва унинг оқибатларини тўлалигича англаб етмаган. Шу муносабат билан МХДҚ мазкур мақола ва телевизион материаллар муаллифларига жамиятда кескинликларга олиб келувчи бу каби ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслик юзасидан огоҳлантириш беришни ўз ҳуқуқи сифатида сақлаб қолади», - дейилади хабарда.

МХДҚнинг эслатиб ўтишича, Қурманбек Бакиев ва унинг қариндошларига нисбатан бундан аввал қўзғатилган жиноий иш асосида судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан 2010 йил 7 апрел ҳодисалари, қотиллик, коррупция факти ва ўзгалар мулкини эгаллаб олишбўйича айблов ҳукмлари чиқарилган. Айни дамда айбланувчиларнинг ҳаммаси қидирувда.

30 июль куни NewTV телеканали собиқ президент Қурманбек Бакиев фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш қилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айримлари буни Қирғизистонда Бакиевни оқлашга уриниш сифатида баҳоладилар. Бундан аввал собиқ президентнинг қариндошлари «Азаттық» радиосига Қурманбек Бакиевнинг юбилейи муносабати билан ҳужжатли фильм тайёрланаётгани ҳақида маълум қилган эди – 1 август куни Бакиев 70 ёшга тўлади.

Қирғизистонда Қурманбек Бакиевни оилавий-уруғчилик асосида бошқаришда айблашган ва 2010 йилнинг 7 апрелида презитентликдан ағдаришган эди. Ўша куни камида 87 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган эди. Ўнлаб кишилар жароҳат олди. Кейинги йилларда уларнинг айримлари вафот этди. Апрел ҳодисалари бўйича жараён якунида суд ҳукмига кўра Қурманбек Бакиев сиртдан 30 йил озодликдан маҳрум қилинди.

XS
SM
MD
LG