Ссылки доступа

Шимолий Корея ҳафтада иккинчи марта ракеталар синовини ўтказди


Шимолий Корея 31 июл куни кичик масофадаги иккита ракета учирди. Бир ҳафта аввал шу каби қуролни синовдан ўтказган эди.

Жанубий Корея ҳарбийларининг баёнотига кўра, ҳар икки снаряд 30 километр максимал баландликда 250 километр масофага учиб борган. Жанубий Корея расмийлари Пхеньянни синовларни тўхтатишга чақирди.

Ўз навбатида Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Корея қўшма машқларини танқид қилмоқда. Навбатдаги машқлар 2019 йил ёз фаслининг сўнгига режалаштирилган. Пхеньян бу машқларни “ҳужум репетицияси” дея баҳоламоқда.

Июнь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги демилитаризация қилинган зонада учрашган эди. Трамп КХДР ҳудудига ўтган ва ҳар икки етакчи шундан сўнг Жанубий Корея ҳудудидаги “Озодлик уйи”га ўтишган эди. Авваллари бу ерга бир-бирларидан ажратилган оилалар, кейинчалик эса сайёҳлар келиб турар эди.

2019 йил қишда Ханойда бўлиб ўтган Ким ва Трампнинг иккинчи саммити ҳар икки томоннинг қуролсизланиш ва КХДРга нисбатан халқаро санкциялар олиб ташланиши тезлиги борасидаги бахслари туфайли самарасиз якунланган эди. Ўшанда музокаралар таҳдид остида қолган эди.

Трампнинг версиясига кўра, Ким Чен Ин унга Шимолий Кореяга нисбатан жорий қилинган Американинг барча санкциялари Йонбендаги ядро полигони демонтаж қилиниши эвазига бекор қилинишини таклиф қилган, аммо АҚШ бунга рози бўлмаган. Шундан сўнг АҚШ президенти шимолий Корея ядро обьектлари инспекция қилиниши, “ташрифлар жадвали белгилангани” юзасидан келишувга эришилганини тушунтирди, КХДР етакчиси эса баёнот бериб, мамлакат ядро синовлари ўтказилмаслиги ва ядро қалпоқчаларини элтувчи ракеталар устида иш олиб бормаслигини маълум қилди. Шунингдек, кейинроқТрамп баёнот бериб, “Шимолий Корея халқи учун” КХДРга нисбатан санкциялар кескинлашишни “истамасликни” айтган эди.

Вьетнамдаги саммитдан бир неча ой ўтиб матбуотда ядро полигонларидан бири қайта тикланиши имкониятлари ҳақида хабар пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG