Ссылки доступа

Қозоғистонда “террорчиликни тарғиб қилганлар” ишида айбланаётганларга узоқ муддатлар сўралди


Олмаотанинг Алмалинск туман судидаги жараёнда айблов томон “террорчиликни тарғиб қилиш” (жиноят кодексининг 256-моддаси) ва “нифоқ уйғотиш” (жиноят кодексининг 174-моддаси) иши бўйича айбланаётганларга узоқ муддатли қамоқ жазосини сўради.

Айблов иши бўйича 9 нафар гумондорнинг тўрт нафарига жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айблов қўйилди, улар орасида касаллиги сабабли алоҳида суд тартибида иши кўрилаётган 40 ёшли Жулдизбек Таурбеков ҳам бор. Прокурор Максат Даурбаев музокаралардаги нутқида унинг фамилиясини ёдга олмади. Иккита модда бўйича айбланаётган бошқа уч киши — 40 ёшли Болатбек Нургалиев, 36 ёшли Бекет Минбасов ва 39 ёшли Ернар Саматовга айблов томон тўққиз йиллик қамоқ жазоси сўради.

“Нифоқ уйғотиш”да айбланаётган бошқа беш киши учун прокурор 7,5 йилдан озодликдан маҳрум этишни сўради. Бу беш киши сафига 27 ёшли Азамат Умбеталиев, 34 ёшли Жасулан Искаков, 32 ёшли Самат Адилов, 31 ёшли Назим Абдрахманов ва 36 ёшли Есим Сулейменов кради.

Прокурор Даурбаевга кўра, айбланувчилар ҳар бирининг айби тергов, иш материаллари, экспертиза хулосалари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан исботланган. Суд жараёнида айбланувчиларнинг тергов давомида берган кўрсатмаларини рад этишга уринишини прокурор жавобгарликдан қочишга уриниш сифатида баҳолади. Айблов томоннинг таъкидлашича, судланувчи Болатбек Нургалиев «террорчилик ва салафизм ғояларини тарғиб этиш» ва «мазкур оқим тарафдорларини кўпайтириш» учун гуруҳ тузган, шунингдек, унда саккиз нафар “маслакдошларини” рўйҳатга олган. Бу одамлар, деб ҳисоблайди айбловчилар, «ягона ғараз билан ҳаракат қилиб, ўз ҳаракатларининг ҳуқуққа зидлигини била туриб … диний мавзуларни фаол муҳокама қилишган... жўрттага радикал фикрларни изҳор қилишган, бу билан улар террорчиликни ва диний нифоқ уйғотишни тарғиб қилишган».

Прокурордан кейин 30 июль куни кечқурун жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айбланаётганларнинг уч нафари ва уларнинг адвокатлари сўзлашга улгуришган. Болатбек Нургалиев WhatsApp мессенжери гуруҳида модератор сифатидаги ўз фаолиятида аксилтерроризмни тарғиб этганини, бироқ тергов унинг сўзлари маъносини контекстдан узиб талқин этганини гапирди. У ўзининг тўлиқ айбсизлигини айтди ва ўзини оқлашларини сўради. Айбловларни тан олмаслик ҳақидаги баёнотларни Минбасов ва Саматов ҳам илгари суришди.

Шу йилнинг март ойида бошланган ушбу суд тортишувлари доирасида Қозоғистонинг турли минтақаларидан бўлган 9 нафар эркак диний ва миллий нифоқ уйғотиш, шунингдек, террорчиликни тарғиб этишда айбланмоқда. Жараён судья Кайрат Иманкулов ва прокурор Максат Даурбаевни рад этиш уриниши билан кузатилди, бироқ адвокатлар ва жамоатчи ҳимоячиларнинг қабул қилмаслик борасидаги илтимосномаси рад этилди.

XS
SM
MD
LG