Ссылки доступа

ОАВ: Усама бин Ладеннинг ўғли ўлдирилди


Чоршанба куни АҚШ ОАВ “Ал Қоида” террор тармоғининг асосчиси Усама бин Ладеннинг ўғли Ҳамза бин Ладен ўлгани тўғрисида хабар тарқатди.

Америка матбуоти Америка маъмуриятидаги ўз номини ошкор қилишни истамаган манбага таянмоқда. Оқ уйнинг ишонишича, Ҳамза бин Ладен ҳақиқатан ҳам АҚШ иштирок этган амалиёт натижасида ўлдирилган, дея ёзади NBC News. New York Timesнинг хабар беришича, амалиёт сўнги икки йил мобайнида ўтказилган бўлиб, яқин вақтга қадар бин Ладеннинг кичик ўғли ўлдирилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ эди.

Бундан аввал шу йилда АҚШ давлат департаменти Ҳамза бин Ладенга таъриф берар экан, таҳминан ўттиз ёшда эканини, “Ал Қоида” террор гуруҳида ўз отасининг меросхўри сифатида кўрилаётганини маълум қилган эди. Бин Ладенни қўлга олиш мақсадида маълумот берганларга АҚШ бир миллион доллар мукофот берилишини ваъда қилган эди.

Ҳамза бин Ладен Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларига қарши чақириқлар билан интернетга овозли ва видео материалларини жойлаштира бошлаганидан сўнг пул мукофоти берилиши борасида қарор қабул қилинди. У бу ҳужумлар 2011 йил май ойида АҚШ махсус бўлинмалари томонидан Покистонда отасининг ўлдирилиши учун қасд бўлиши эканини таъкидлади. Усама бин Ладеннинг фарзандларидан бири катта бин Ладен қўлга олиниши мақсадида ўтказилган амалиёт чоғида ўлдирилган эди. “Ал Қоида” собиқ раҳбарининг учинчи ўғли террор ҳаракатларига жалб қилинмаган.

Саудиянинг расмий "Ум ал-Кура" газетасининг хабарига кўра, Ҳамза бин Ладен туғилган Саудия Арабистони подшоҳлиги уни фуқароликдан маҳрум қилган.

XS
SM
MD
LG