Ссылки доступа

Қозоғистонда юзлаб ҳарбийлар уй-жой учун товон талаб қилмоқда (видео)


Военные пенсионеры Казахстана требуют компенсации за жилье
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:05 0:00

Юзга яқин истеъфодаги қозоғистонлик ҳарбийлар Мудофаа вазирлиги олдида митингга чиқди – улар ўзларига ё уй берилишини, ё ҳизмат қилган йиллари учун товон тўланишини талаб қилишмоқда. Умумий ҳисобда 600дан ортиқ зобит уй-жой ёки товонга мухтождир.

Улар "Ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш киритилгани боис булардан маҳрум бўлди. Мудофаа вазирлиги зобитларга пул ўрнига уй-жой учун арзон ипотека таклиф қилмоқда. Бироқ бу каби уйларда харбийлар яшашни хоҳламаяпти. Бу уйлар 1970-йилларда қурилган. Ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритилгунга қадар пенсияга чиққан ҳарбий хизматчи Мудофаа вазиирлиги уни уй жой билан таъминламагунга қадар ёки товон пули бермагунча ишдан бўшатилмасди.

2013 йилга қадар Қозоғистон ҳарбий хизматчилари пенсияга чиқиш чоғида хизмат уй-жойларини имтиёзли тарзда хусусийлаштириш, ёки товон олиш ҳуқуқига эга эди. Етти йил аввал янги қонун зобитларни бир нечта категорияга : 15 йилгача ва 20 йилдан ортиқ хизмат қилганларга ажратди. Бу каби адолатсизликка президент Тоқаев эътиборини қаратиш мақсадида 1 август куни собиқ ҳарбийлар матбуот анжумани ўтказдилар.

Олмаотада бўлиб ўтган митингга 100га яқин истеъфодаги зобитлар турли минтақалардан етиб келдилар. Аслида муҳтожлар олти марта кўпдир. Уларнинг кўпчилигига Мудофаа вазирлиги товон тўлашдан воз кечди ва уй-жой бермади. Амалдорлар янги қоидаларни рўкач қилишмоқда. Бу баҳсда ҳатто суд қарорлари ҳам ёрдам бермади.

"Мен жаноб президент Тоқаевга мурожаат қиламан, давлат очиқ ва ёпиқ ҳарбий шаҳарларда 10 йил ва ундан кўпроқ,ҳамда 20 йилдан камроқ хизмат қилган ҳамда ётоқхона ва эски бошпаналарда яшаган барча пенсиядаги ҳарбийларга 100% товон тўлаши керак. Шунингдек пенсиядаги ҳарбийларнинг фарзандларига ҳам 23 йилгача тўла миқдорда товон пули тўланиши керак", – дейди ҳарбий пенсионер Қайрат Жундибаев.

Маълум бўлишича, улар ишлаган муасассасадан уй-жой олиш ҳамон мумкин экан. Улар кўчиб кирадиган хонадонлар рўйхати бор, аммо бунинг учун улар ипотекани расмийлаштиришлари керак бўлади. Тўпланганлар бу талабларга рози бўлмаяпти. Уларнинг сўзларига қараганда, ипотекани тўлашга қурблари етмайди, уйлар ҳам тўкилай-тўкилай деб турибди. Ҳарбий пенсионер Избасар Айтанов 10 йилдан бери аввал казарма бўлган ётоқхонада истиқомат қилиб келади. У ўзига тақдим қилинаётган хонадонга ҳам рози эмас. У товон тўланишини талаб қилмоқда.

Тўпланганлар орасида ҳарбий хизматчиларнинг бевалари ҳам бор. Улар янги қонун бўйича давлатдан ёрдам кута олишмайди. Аёлларнинг айтишларича турмуш ўртоқлари айнан ҳарбий хизмат вақтида саломатликларини йўқотишган.

Адвокат Айман Умарованинг сўзларига қараганда, муаммони ҳал қилиш учун 18 млрд тенге керак бўлади. Унинг айтишича, Мудофаа вазирлиги бу йил 47 миллиард тенгени ўзлаштира олмаган. Бироқ вазирликда бу маблағлар қурол сотиб олишга йўналтирилганини, аммо қурол заводлари ўз зиммасига олган мажбуриятларни вақтида бажармагани учун бу пуллар келаси йилга қолдирилганини айтишмоқда. Уй-жой муаммоси хақида тўҳталган вазирликдагилар бу масалани аввалги қонун ҳал қилиши мумкинлигини айтишди. Кўчмас мулк ёки товон олмоқчи бўлганлар ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб бўлган.

"Ҳаммани уй-жой билан таъминлаш масаласида биз мажбурият олмаганмиз. Бизда 2013 йилгача шу каби категория бор эди, яъни уй-жой билан таъминланмаган ҳарбий хизматчи истеъфога чиқа олмасди. 2013 йилда қабул қилинган концепцияда бу масалани давлат ўз зиммасига олмаслиги таъкидланади...Давлат ҳарбий хизматчиларни тегишли равишда уй-жой дастури билан таъминлаши кўзда тутилган. Бу товон тўланиши ёки уй-жой берилишини кўзда тутади. Айни дамда биз зиммамиздаги мажбуриятни бажардик", – дея таъкидлайди мудофаа вазирнинг ўринбосари Тимур Дандыбаев.

Мудофаа вазири ўринбосарининг таъкидлашича – кўпчилик ҳарбий муасассадан имтиёз оладиган категорияга кирмаганига қарамай, уларнинг муаммоси якка тартибда ҳал қилинади. Унинг эслатишича, улар барча аҳолига мўлжалланган давлат дастуридан фойдаланишлари мумкин экан.

XS
SM
MD
LG