Ссылки доступа

Туркманистон шарқида фуқаролар оммавий равишда пахта яганасига чиқди


Азатлиқ мухбирларининг сўзларига қараганда Лебап вилояти расмийлари давлат муассасаларига ўз ходимларини қишлоқ хўжалик ишларига юбориш ва пул тўплашни юклади.

Лепаб вилоятидаги Азатлиқ мухбирларининг хабар қилишларича, минтақада пахта яганалаш кампанияси бошланди. "Ҳозир пахтани яганалаш бошланди, ҳар куни одамлар пахта яганалашга жалб қилинган", - дея 31 июль куни хабар берди Азатлиқ мухбири.

Мазкур агротехник тадбир ортиқча чаноқларни қўлда териб олишни ва хосилнинг тезроқ етилишини кўзда тутади.

Азатлиқ мухбирларининг сўзларига қараганда, минтақа расмийлари давлат муассасаларига ўз ходимларини қишлоқ хўжалик ишларига юборишни ва пул тўплашни юклади.

- Яганалаш учун ҳар бир ходимдан 20 манатдан тўплашмоқда, шунингдек яганалаш тугамагунга қадар хар бир муассаса навбатма-навбат 5-6 кишини пахта майдонига юбориши керак, - дея хабар беради минтақадаги Азатлиқ мухбири.

​Унинг сўзларига қараганда, пул тўплаш ва ходимларни қишлоқ хўжалик ишларига юбориш Лебап вилоятидаги таълим муассасалапри ходимларига ҳам тегишлдидир.

Туркманистонда ер давлат мулки ҳисобланади. Мамлакат расмийларининг баёнотига кўра, бу йил Туркманистонда 550 минг гектар ердан 1 миллион 50 минг тонна пахта олиш режалаштирилган.

Халқаро ташкилотлар мунтазам равишда Туркманистонни пахта йиғим терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG