Ссылки доступа

Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди


Ўзбекистон бош вазирининг Бишкекка амалий сафари асосий мақсадларидан бири президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга расмий ташрифини уюштиришдир.

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов қирғизистонлик ҳамкасби Мухаммедқалий Абилғазиев билан учрашувида билдирилгани тўғрисида Озодлик радиоси қирғиз хизмати хабар қилди.

Хабарда Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга расмий ташрифи қачонга режалаштирилаётгани тўғрисида маълумот берилмаган.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алоқаларни кучайтириш, чегара делимитацияси ҳамда сув заҳираларидан биргаликда фойдаланиш масалаларини муҳокама қилган.

1 август куни Бишкекка сафар қилган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов аввалроқ Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков қабулида бўлган. Учрашувда Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари охирги марта 2018 йил декабрида учрашган. Ўшанда улар ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолаган эдилар.

XS
SM
MD
LG