Ссылки доступа

Қўшработда 82 яшар қария 9 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилиниб, жиноят иши очилди


Самарқанд вилоят, Қўшработ туманидаги қишлоқлардан бирида яшовчи 82 яшар эркак 9 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда.

Тергов-суриштирувга оид ҳужжатларни кўрган Самарқанд вилоят ҳуқуқ-тартибот органи ходимига кўра¸ воқеа тоғли қишлоқда 25 июль кундузи юз берган:

“81 ëшдаги муқаддам судланмаган¸ маҳалладан яхши тавсифномаси бўлган Р. О. тоғ томондаги ҳовлисидаги экинларига сув қуйиш учун боради. У ерда бир девор қўшниси, 1981 йили туғилган О.Б. нинг уйига сабабсиз киради. Уйда О.Б. нинг 9 яшар қизи М.Б. нинг ëлғзилигидан фойдаланиб уни зўрлайди. Қиз бехуш бўлиб йиқилганидан кейин Р.О. жиноят жойидан қочиб кетади” деди матбуотга гапириш ҳуқуқи йўқлиги боис исми айтилмаслигини сўраган ҳуқуқ-тартибот органи ходими.

Унинг яна айтишича¸ қизга тиббий ëрдам кўрсатилган ва гумондор Р.О. қамоққа олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) бўйича жиноят иши очилган.

Қиз даволанган тиббиёт маскани ходимларидан бирининг айтишича¸ “М.Б. гинеколог кўригидан ўтиб, қисқа муддат муолажа қилиниб, уйига қўйиб юборилган".

Зўрлангани иддао қилинаëтган 9 яшар қиз ўқийдиган мактабда она-тили ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган аммаси М.Х. нинг шикоят қилишича¸ “қизчани зўрлаган Р.О. ИИБ ходимлари тарафидан сўроқ қилинганидан кейин уйига қўйиб юборилган:

- 81 яшар чол эндигина 2-синфни битирган ўқувчини зўрласаю¸ уни сўроқ қилиб судгача уйига қўйиб юборишса?! Бу қандай бедодлик?! Мен зўрланган қизнинг қариндоши ва оддий ўқитувчи сифатида бу одамнинг судгача бўлса ҳам озодликда юришига қаршиман! ​- деди М. Х.

Қўшработ туман ИИБ ходими эса, “гумондор мавжуд қоидаларга асосан¸ тилхат ва маҳалла кафолати асосида уйига қўйиб юборилганини билдирди. "Қўйиб юборади-да энди! 82 ëш чолни қамоқда тутмаймизку?! Туманни тарк қилмаслик ҳақида тилхат олдик. Маҳалла кафил бўлди. Судга келса бўлди. Унинг бошқа шўхлик қиладиган иштиëқи йўқ", деди ИИБ ходими.

Зўрлангани иддао қилинаëтган 9 яшар қиз ўқийдиган мактабда она тили ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган аммаси М. Х.нинг иддаосига кўра, “жиноятни бости-бости қилиб юборишга интилишмоқда:

- Қизнинг отаси Х.О. жуда содда йигит. Бировга озор бермаган. У қизининг номуси поймол қилингани учун прокуратурага бормоқчи бўлса, чолнинг бадавлат ўғиллари таҳдид қилибди. Шундан кейин шашти пасайган Х.О. ариза ëзмади. Ҳозир қизнинг онасига ҳам босим ўтказишмоқда. Лекин биз қариндошлар ва қизчанинг ўқитувчилари бир ëш қизчанинг зўравонлик қурбони бўлганидан ғазабдамиз. Айбдор суд қилиниб жазоланишини талаб қиламиз.

XS
SM
MD
LG