Ссылки доступа

Роскомнадзор «Азия плюс» тожик сайтини тақиқлар реестрига киритди


Роскомнадзор «Азия плюс» (news.tj) янгиликлар порталини Россия ҳудудларида тақиқланган сайтлар реестрига киритди.

Алоқа, информацион технологиялар ва оммавий коммуникациялар Федерал хизмати (Роскомнадзор) 26 июлдан бошлаб «Азия плюс» Ахборот агентлиги сайтини блоклади, дея 2 август куни Радио Озодига хабар берди нашр муҳаррири Зебо Тажибаева.

“Биз блоклаш сабабларини билишга қизиқдик ва тасодифан ходимларимиздан бирининг электрон почтасида «Роскомнадзор»дан келган мактубни кўриб қолдик, унда ўтган йилда Хўжандда бир аёлнинг ўз жонига қасдл қилгани эслатиб ўтилган», - дейди «Азия плюс» муҳаррири.

Тажибаеванинг сўзларига қараганда, сайтда фақат Сўғдда истиқомат қилувчи аёлнинг ўз жонига қасд қилгани борасида хабар берилган: аёл Сирдарёга ўзини ташлаган, аммо Роскомнадзор ходимлари қисқа хабарда суицид тарғиботи элементларини топган. «Биз “Роскомнадзор”нинг огоҳлантиришидан кейин ахборотни олиб ташладик, аммо сайт блокланган эди. Бизга муддат беришмади. Ўйлаймизки, сайтни блоклаш ўша хабарга боғлиқ. Аммо бошқа сабаблари ҳам бўлиши мумкин", дейди Зебо Тажибаева.

Россия интернет-провайдерлари «Азия плюс» сайти фойдаланувчиларига «Роскомнадзор»нинг кўрсатмасига биноан порталга кириш чекланганини тасдиқлашди.

Роскомнадзор «Азия плюс»га йўллаган мактубида «Ахборот ва ахборот технологияларни ҳимоя қилиш» тўғрисидаги Федерал Қонуннинг 15.1 - моддасига биноан news.tj сайти Россия Федерациясида ахборот тарқатиш тақиқланган “Интернет” тармоғи сайтлари кўрсаткичи, домен номлари Ягона реестрига киритилгани борасида маълум қилинган.

Зебо Тажибаеванинг сўзларига қараганда, блоклашдан сўнг янгиликлар портлагининг Россиядаги фойдаланувчиларининг сони тахминан 30 фоизга камайиб кетган: «Авваллари бизнинг мақолаларимизни ҳар куни 100 минг киши ўқирди, ҳозир уларнинг сони 60-70 минг кишини ташкил қилади».

«Азия плюс» раҳбарияти Роскомнадзорнинг қарорига норозилик билдирди. Муҳарририят мурожаати беш кун мобайнида кўриб чиқилиши керак. Бугунги кунда «Азия-Плюс» янгиликлар портали TJ зонасида етакчи информацион сайт ҳисобланади. Илк «Азия-Плюс» ахборот таҳлилий бюллетени 1996 йилнинг 2 апрелида чиққан эди.

Маълум бўлишича, айни дамда Тожикистонда ҳам сайтга кириш чекланган. Блокировка сабаблари маълум қилинмади.

XS
SM
MD
LG