Ссылки доступа

АҚШ ва Россия ўртасидаги ракета шартномаси амал қилишдан тўхтади


АҚШ ва Россия 2 август куни бундан 31 йил муқаддам имзоланган, қуруқликдаги ракеталарнинг бутун бир тоифасини йўқ қилишга қаратилган муҳим ядровий келишувдан расман чиқмоқда.

Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги икки томонлама Шартнома Совет Иттифоқи ва АҚШга 500 дан 5000 километргача радиусда ҳаракатланадиган қуруқликдаги қанотли ва баллистик ракеталарни тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва жойлаштиришни таъқиқлаган эди. 1987 йилда АҚШ президенти Рональд Рейган ва Совет Иттифоқи етакчиси Михаил Горбачев томонидан имзоланган шартнома 1988 йилда кучга кирган.

Танқидчиларнинг огоҳлантиришича, ўрта ва қисқа масофада ҳаракатланадиган ракеталар шартномасидан чиқиш Қўшма Штатлар ва Россия (Совет Иттифоқининг меросхўри) ўртасида янги қуролланиш пойгасига олиб келиши мумкин.

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш 1 август куни шартнома амал қилишининг тўхтатилиши билан дунё “ядровий урушдан тўсувчи бебаҳо сақлагичдан айрилади”, дея баёнот берди.

ДРСМД ва ундан кейин имзоланган стратегик ҳужумкор қуролларни (СҲҚ) қисқартиш тўғрисидаги келишув дунёнинг икки етакчи ядровий давлатини қуролланиш пойгасидан тийиб турадиган иккита асосий восита бўлган. Агар АҚШ ва Россия президентлари чўзишга қарор қилмаса, СҲҚ-3 шартномаси муддати 2021 йилнинг бошида ниҳоясига етади.

АҚШ ва НАТО вакиллари бир неча бор Россияни, улар фикрича, ДРСМД шартларини бузадиган қуроллар тизимини, хусусан, НАТО маълумотига кўра, ҳаракат радиуси 1500 чақиримга яқин масофани эгаллайдиган 9М729 ёки SSC-8 ракеталарини яратишда айблади.

XS
SM
MD
LG