Ссылки доступа

Онлайн-сервис Қозоғистонда IP-адрес бўйича сайтлар блокланишини танқид қилди


Сайтларни ташкил этиш бўйича машҳур Tilda платформаси Қозоғистонда сайтларни IP-адрес бўйича блокланишини “эскирган ва вахшиёна амалиёт” дея танқид қилган ва «IP-адресларда тежаш» айбловини рад этди.

Идораси Москвада жойлашган компания 31 июль куни баёнот беришича, “катта сондаги” фойдаланувчилар уларнинг Қозоғистон ҳудудидаги сайтларига кириб бўлмаётганлик шикояти билан мурожаат этишган. Онлайн-хизмат хабарида айтилишича, IPнинг иккита алоҳида адресларига нисбатан кириш чекланган ва блоклаш амалиёти “минглаб” сайтларни қамраб олган бўлиши мумкин.

Сервис Қозоғистон миллий телекоммукация операторига таяниб 1 август куни эълон қилган хабарида айтишича, қайд этилган IP-адрес ваколатли давлат органининг кўрсатмаси туфайли “кириш таъқиқланган rainbow-spa.kz сайтининг IP-адреси билан мос тушади”. Қайд этилишича, мазкур сайт эгалари томонидан “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги ва “ОАВ тўғрисида”ги қонунлар моддалари бузилган. Эълон қилиш чоғида Қозоғистонда ушбу сайт қайдларига кириб бўлмаяпти.

Ўз хабарида сервис турли мамлакатларда давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишини ва буйруқларни бажаришини қайд этади, бироқ “Қозоғистоннинг бирор бир идорасидан бу ресурсга оид шикоятлар олмаган”. Tilda нинг айтишича, IP-адрес бўйича ресурсларни блоклаш замонавий технологиялар ва киришни чеклаш механикларига мувофиқ эмас. Сервис фойдаланувчиларга расмий сайтнинг махсус саҳифасида форма тўлдириб, қонунчилик меъёрлари бузилиши эҳтимолий ҳолатлари ҳақида хабар қилишни таклиф этмоқда.

Tilda, ​визуал конструктор ёрдамида тайёр “блоклар” асосида фойдаланувчиларга сайтлар яратиш имкониятини тақдим этувчи шартли бепул сервис. Сервисда Қозоғистон корхоналарининг ўнлаб сайтлари жойлаштирилган. Мазкур сервисда жойлаштирилган қатор сайтларга ҳамон Қозоғистонда йўл йўқ. Миллий алоқа оператори ҳодисани изоҳламади.

Қозоғистонда сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва блог-платформаларга тўсиқ қўйилиши ноёб ҳодиса эмас. Мамлакатда узоқ вақт Tumblr ва LiveJournal каби йирик блог-платформаларга киришга тўсиқ қўйилган.

XS
SM
MD
LG