Ссылки доступа

2020 йилда ҚРда Россия йили, РФда эса Қирғизистон йили дея эълон қилинади


Бош вазир Мухаммедкалый Абилгазиев Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Николай Удовиченкони қабул қилди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вазирлар маҳкамаси раиси Қирғизистон бундан кейин ҳам Қирғизистон-Россия ҳамкорлигининг ривожланишига катта эътибор қаратишини таъкидлади. «Яқин орада Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг Евроосиё ҳукуматлараро Кенгаши мажлисида иштирок этиш мақсадида Чолпонотага келиши кутилмоқда. Шу муносабат билан шуни алоҳида таъкидламоқчиманки Қирғизистон-Россия ҳамкорлигининг динамикаси жуда ҳам юқори даражада турибди ва биз уни янада такомиллаштириш учун ҳамма нарсани қилмоқдамиз», -дея матбуот хизмати бош вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Бундан ташқари, таъкидланишича, бош вазир давлат раҳбарлари томонидан 2020 йилда Қирғизистон Республикасида Россия Федерацияси йили ва Россия Федерациясида Қирғизистон йили дея эълон қилиниши борасида эришилган Шартномани амалга ошириш доирасида қирғиз томонидан ташкилий қўмита ташкил этилганини маълум қилди. Айни дамда қўшма тадбирлар ўтказиш режаси устида иш олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG