Ссылки доступа

Ҳукумат қирғизистонликларнинг фарзандларини Ироқ ва Суриядаги лагерлардан қайтармоқчи


Ҳукумат Ироқ ва Сурия “қочқинлар лагери”даги Қирғизистон Республикаси фуқаролари бўлмиш болаларни қайтариш устида иш олиб боради.

Ҳукумат матбуот хизматидан хабар беришларича, бош вазир ўринбосари Жениш Разаков бошчилигида идоралараро ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, уларнинг ҳар бир аъзосига Ироққа виза очилган.

«Қирғизистон Республикасидан Ироққа чартер рейсларни ташкиллаштириш масаласи ечилган. Бундан ташқари, Ироққа кириш виза тартибини бузган болалар учун молиявий жарималар қирғиз томонидан ундирилган. Ҳозирги вақтда ҳукумат аппаратида керакли молиявий маблағларни ажратиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси келишиш босқичида турибди», - қайд этади ҳукуматдагилар.

Сентябрда Қирғистон Республикаси фуқаролари болаларини қайтариш учун иши гуруҳ Бағдодга жўнаб кетади. Ҳозирги вақтда тайёргарлик ишлари кетмоқда. Туркиядаги Қирғизистоннинг дипломатик корпуси ва консуллуги орқали Суриядаги курдлар лагерига кириш ва Қирғизистон Республикаси фуқароларининг турар жойини аниқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур масала бош вазир Муҳаммадкалий Абилғазиевнинг шахсий назоратида.

1 август куни Бишкекда Ироқдаги лагерлардан 150 нафар аёл ва болаларни сентябр ойида ватанига қайтаришга тайёрлиги ҳақида баёнот берган бир гуруҳ қирғизистонликларнинг матбуот анжумани ўтказилди. Ташаббускор гуруҳ аъзолари аёллар ва болаларнинг Сурия ва Ироқдан қайтарилишига кетадиган харажатларни тўлашни таклиф қилишди.

МХДҚнинг маълумотига кўра, бугунги кунгача Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар зонасига 800 га яқин қирғизистонлик кириб борган. Уларнинг 200 нафардан зиёди ўша ерда ҳалок бўлган. Хабар қилинишича, “Ислом давлати”га қўшилган қирғизистонликларнинг 140 нафарга яқини аёллардир.

XS
SM
MD
LG