Ссылки доступа

Нур-Cултонда оналар ҳукумат томонидан ўзларига босим бўлаётганини айтмоқда


Ўттиз нафарга яқин оналар 5 август, душанба куни Нур-Султон ҳокимиятига келиб, уй-жой масаласини ҳал қилиб берилишини талаб қилдилар. Улар «Бакытты отбасы» уй-жой дастури шароитидан норозилигини билдириб, пойтахт ҳокими Алтай Кульгинов билан учрашувни талаб қилишди.

Йиғилганларнинг кўпчилиги даромади бўйича ушбу дастур шартига тушмаслигини таъкидлаган бўлса, бошқалар керакли миқдорда қарзига кафолатчи йиға олмаганини, оналардан яна бири барча ҳужжатларни йиғишга муваффақ бўлганини, бироқ номаълум сабабга кўра, рад жавобини олганини айтган.

Йиғилганларнинг асосий қисми баҳс мунозаралардан кейин уларни таклиф этган ҳокимнинг ўринбосари Бактияр Макен ортидан ҳокимият биносидаги хонага кириб кетишган. Ички қоидаларни рўкач қилиб, журналистларни ичкарига қўйишмаган.

Ҳокимиятга келган Озодлик мухбирларига аёллар илгарироқ, уларнинг гуруҳидаги чатида йиғилиш ҳақидаги масала муҳокама этилганидан кўп ўтмай, кечки пайт уларга полиция ва ҳокимият вакиллари мурожаат қилиб, оналарнинг сўзларига кўра, уларни кўчада тўпланишса, мумкин бўлган “муаммолар” ҳақида огоҳлантиришган. Нур-Султон полиция департаменти бошлиғининг ўринбосари Бакитжан Малибаев Озодлик мухбирининг ушбу иддаоларга изоҳ бериш тўғрисидаги илтимосига жавобан, “бундай ҳолат юз бермаганини” айтди.

Ҳоким ўринбосари Бахтияр Макен “кўчада ҳеч нарса ҳал бўлмаслиги” борасидаги сўзларни англаб, ҳокимият вакиллари оналарни кўчада йиғилмаслик хусусида “огоҳлантиришганини” айтди, “аммо ҳеч ким уларни қўрқитмаган”.

Бу қозоғистонлик оналарнинг охирги бир неча ҳафтадан бери юқори мартабали амалдорлар билан учрашишга қаратилган биринчи уриниши эмас. Аёллар олдин ҳам уй-жой масаласини ечиш ва кўп болали оилаларни қўллаб-қуватлаш мақсадида шаҳарлар ҳокимиятлари ва мамлакат президенти билан учрашишни талаб қилишган.

Турли шаҳарларда кўп болали оналар ва ёлғиз аёллар ижтимоий ёрдам олиш ва расмийлаштириш муаммолари ҳақида гапиришди, шунингдек, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган қисми учун давлат дастури доирасида расмийлар таклиф этаётган имтиёзли ипотека кредитига яқинлашиб бўлмаслигини айтишади. Кўпларнинг тўланмаган кредитлари бор, оилавий бюджет уй қарзларини тўлашга имкон бермайди.

XS
SM
MD
LG