Жумладан мамлакат давлат хизматчилари ойлик маошларни олишлари учун иш жойига уй тўловлари, жумладан, чироқ, газ ва сув учун ҳақ тўлангани бўйича маълумотнома тақдим қилишлари керак.
Азатлық мухбири Туркманистоннинг Лебап вилоятидаги вазият хақида хабар беради. "Бюджетдагиларга электр, газ ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлангани борасида маълумотнома тақдим қилмайдиган тақдирда июль ва август ойлари учун маош берилмайди", - дея 4 август куни хабар берди Азатлықнинг минтақадаги мухбири.
Унинг сўзларига қараганда, талаб қилинаётган маълумотномаларни олиш учун маълум вақт керак бўлади, навбатга туришлар эса бу жараённи мураккаблаштиради.
- Талаб қилинаётган маълумотномаларни олиш учун камида бир ой керак бўлади. Электроэнергия бўйича муассасада навбатдалар жуда узундан узун бўлиб, минг кишигача навбатда туради. Шу туфайли, электр энергиядан ташқари маълумотнома олиш учун 50 манат (расмий курс бўйича 14 долларга яқин) пора беришга тўғри келади, - дея хабар беради Азатлықнинг Лебап вилоятидаги мухбири.
Унга қадар уй-жой учун қарздорлик йўқлиги масаласида маълумотнома бўйича Туркманистоннинг бошқа минтақаларидаги давлат хизматчилари муаммо билан тўқнаш келган эди.
17 июл куни Маридаги Азатлық мухбирларининг хабар қилишича, Мари вилоятидаги давлат муассасалари ва корхоналарининг ходимлари уй-жой бўйича қарздорлик йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилишларини тасдиқлаган эди. Айрим маҳаллий ташкилотларнинг раҳбарияти ўз ҳаракатларини прокуратура талаби билан изоҳлашган эди.