Ссылки доступа

Қозоғистонда “терроризм тарғиботи” иши бўйича фигурантлар қамоққа ҳукм қилинди


“Терроризм тарғиботи” ва “Нифоқ қўзғаш” иши бўйича тўққиз фигурантнинг саккиз нафари 5 август куни Олмаотада турли муддатларга қамоққа ҳукм қилинди.

40 ёшли Болатбек Нургалиев саккиз йил, 39 ёшли Ернар Саматов – етти ярим йил ва 36 ёшли Бекет Минбасов етти йил муддатга қамоққа ҳукм қилинди. Улар коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда “террризм тарғиботи” ва “нифоқ қўзғаш”да айбдор деб топилдилар. 27 -ёшли Азамат Умбеталиев, 34 ёшли Жасулан Искаков, 32 ёшли Самат Адилов, 31 ёшли Назим Абдрахманов ва 36 ёшли Есим Сулейменовлар эса “нифоқ қўзғаш”да айбдор деб топилиб беш ярим йил муддат олишди.

Ҳукмни судланувчилар ва залда ўтирган уларнинг қариндошлари “Судлар шарманда!” деган сўзлар билан қарши олдилар. Ҳукм ўқилгандан сўнг қариндошлар кўчага чиқишди ва суд биноси олдида “Бизга адолатли суд керак”, “Айбсизларнинг жойи қамоқхона эмас!” ва бошқа ёзувлари бўлган плакатларни кўтариб олган ҳолда суд биноси олдида туришди.

Иш материалларига кўра, Болатбек Нургалиев “терроризм ва салафийлар ғояларини тарғиб қилиш” ва “бу оқим издошлари сонини ошириш” мақсадида WhatsApp мессенжерида гуруҳ ташкил қилган, шунингдек бу гуруҳга саккиз нафар “ҳамммаслагини” киритган. Қозоғистоннинг турли минтақаларидан бўлган бу инсонлар, ҳукмга кўра, “ниятлари ноқонуний эканини билган ҳолда, ягона мақсад сари … диний мавзуларни фаол муҳокама қилишган... атайлаб радикал фикрларни билдиришган ва шу тариқа терроризмни тарғиб қилишган ва диний нифоқни қўзғашган».

Томонлар ўз чиқишларида ва фигурантлар сўнгги сўзида ўзларининг айбсизлигини бидиришган ва суддан ўзларини оқлашни сўрашган. Болатбек Нургалиевнинг таъкидлашича, ўз фаолиятида WhatsApp мессенжерида гуруҳ модератори сифатида антитерроризмни тарғиб қилган, аммо терговчилар унинг сўзларини матндан суғуриб олган. У шунингдек ишни тергов қилган МХҚ ходимлари ўзига нисбатан босим ўтказганини ҳам айтди. Иш бўйича бошқа фигурантлар ҳам шу фикрни таъкидлашди. Улар ўзларига нисбатан қўйилаётган айбловларни тан олишдан воз кечишди. Аслида тергов вақтида улар бу айбларга иқрор бўлишган эди. Судланувчиларнинг мавқеини уларнинг адвокатлари ва қариндошлари сиймосида жамоат ҳимоячилари қўллаб-қувватладилар.

Бу иш бўйича тўққизинчи фигурант 40 ёшли Жулдызбек Таурбеков алоҳида суд олдида жавоб беради. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг иккита моддаси («Терроризм тарғиботи» ва «Нифоқ қўзғаш») бўйича айб қўйилган. Касаллиги туфайли(Таурбековнинг юраги хаста)унинг иши 3 июль куни бошқа иш учун ажратиб олинди.

XS
SM
MD
LG