Ссылки доступа

Қаршида ҳарбийлар ва ички ишлар ходими ўртасида даҳанаки "жанг" бўлди (видео)


Қарши туманида бир гуруҳ ҳарбийлар ва Ички ишлар вазирлиги ходими ўртасида бўлиб ўтган даҳанаки жанжал видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

YouTube порталидаги Uztime. Uz каналида эълон қилинган видеода ҳарбийлар Қарши тумани «Агора» бозори атрофида туманлараро қатнайдиган машиналар учун ташкил қилинган автотураргоҳда ички ишлар ходимига “махсус формада шаҳарда юриш мумкин эмас”лигини уқтирмоқчи бўлишган.

“Дарё” сайти ҳарбийлар Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи зобитлари эканини таъкидлаган ҳолда, улар ИИБ ходимига “тазйиқ ўтказаётгани”ни таъкидлаган.

Видеода ҳарбийлар ички ишлар ходимига “махсус формада шаҳарда юриш мумкин эмас”, деган талабни қўйишган.

Ички ишлар ходими эса: “Менинг ўз раҳбариятим бор. Уларга хат ёзинг. Агар мен қонун талабини бузган бўлсам, хизмат текшируви ўтказамиз. Бундай текширув сизларнинг ваколатингизга кирмайди”, деб жавоб қайтарган.

Ҳозирча Ички ишлар вазирлиги ҳам, Мудофаа вазирлиги ҳам бу видеога расмий муносабат билдирмади

XS
SM
MD
LG