Ссылки доступа

OCCRP Интерпол томонидан «Астана LRT» собиқ раҳбари қидирилаёганини маълум қилди


Коррупция ва ушган жиноятчиликни тергов қилиш лойиҳаси (OCCRP) 5 август куни баёнот бериб, Нурсултон шаҳар йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармасининг «Астана LRT» компанияси собиқ раҳбари Талғат Ардан Интерпол томонидан қидирилаётганини билдирди.

Ардан Қозоғистонда биринчи енгил рельсли транспорт тизими (LRT) қурилишига маъсул бўлмиш муниципал транспорт компаниясига, уч йил то 2017 йилда ишдан бўшатилгунга қадар раҳбарлик қилган эди.

У ишдан бўштилганидан бир йил ўтиб прокуратура компания собиқ менежментига нисбатан ваколатларни суиистеъмол қилгани гумони билан тергов бошлади. Бундан аввал шу йил Қозоғистон аксилкоррупция хизмати Арданга нисбатан иш очган ва уни ҳибсга олиш борасида судга мурожаат қилган эди. Бу илтимос суд томонидан қаноатлантирилди. Ўтган ҳафтада Интерпол унинг исмини халқаро қидирувда бўлганлар рўйхатига киритди.

Astana Times нашрининг 5 август куни маълум қилишича, енгил рельсли транспорт қурилиши сусайган ва пойтахт ҳукумати лойиҳа бюджетини 350 миллион долларга қисқартирди. Шу билан бирга ҳокимият қурилиш қайта тикланиши учун ҳаракат қилмоқда. Аммо бир неча ой аввал қурилиш тўхтатилганини маълум қилган эди.

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбаев ва мамлактнинг амалдаги президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бу лойиҳани танқид қилган бўлиб, улар лойиҳанинг бошланғич қиймати 1,8 миллиард доллар бўлганини ва бу инвестицион хатарларга сабаб бўлишини кўрсатиб ўтишган эди.

2015 йилда Қозоғистон ҳукумати пойтахтда енгил рельсли транспорт лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Хитой Тараққиёт банкидан 1,5 миллиард доллар қарз олди. 250 миллион АҚШ доллари «Банк Астана»да музлатиб қўйилди, банк менеджерлари ўзлаштиришда айбланди. 2018 йилда банк фаолиятини тўхтатди.

Нур-Султон шаҳар ҳокими Алтай Кульгиновнинг айтишича, маблағларни тежаш мақсадида енгил легкорельсли транспорт йўналишидаги бекатлар сони 18тадан 11тагача камайтирилади, харакатдаги состав таркиби эса 19 тадан 12 тагача туширилади. Молия вазирлиги қурилишни якунлаш ва Хитой олдидаги қарздан қутилиш мақсадида облигация чиқариш таклифини берди.

XS
SM
MD
LG